• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бартомеунинг ёлғонлари, Марадонанинг ўлими, клубдан кетмоқчи бўлгани ва 8:2 ҳақида. Лионель Месси билан катта интервью

    Лионель Месси камдан кам ҳолларда интервью беради, аммо 2020 йил якунида «Барселона» юлдузи кўплаб можаро ва саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Испаниянинг La Sexta нашрига интервью беришга қарор қилди. Лео интервьюда йилнинг барча асосий мавзулари, хусусан, клубдан кетмоқчи бўлгани, Бартомеунинг ёлғонлари, Гризманн ва Неймар билан қандай муносабатдалиги ҳамда келажакдаги режалари ҳақида гапирди. «Дарё» қуйида ушбу интервьюни ўқувчиларга ўзбек тилида ҳавола этади.

    «Барселона» ва у ердаги ҳаётидан мамнун экани ҳақида

    «Доимо «Барселона» менинг ҳаётим эканини айтиб келганман. Мен 13 ёшимдан шу ерда яшайман. Кўчиш қийин кечган: ҳаётим бутунлай ўзгарди, ҳамма нарсани ўз ватанимга ташлаб келгандим. Ва мени ҳеч ким танимайдиган жойга кўчиб ўтганман. Ўша пайтда жуда тортинчоқ эдим, фақат орзумни амалга ошириш ҳақида ўйлардим.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мен ҳам клуб, ҳам шаҳарда катта бўлдим. Ватаним Аргентинага қараганда, Барселонада узоқроқ яшаганман. Бу ерда ҳамма нарсани ўргандим, клуб мени футболчи ва инсон сифатида тарбиялади. «Барса» менга ҳамма нарсани берди, мен ҳам доимо «Барселона» учун боримни берганман.

    Орамизда муҳаббат бор, чунки мен бу билан шу ерга келганимдан бери яшайман Шаҳар, клуб ва «Барселона» билан боғлиқ барча нарсаларга муҳаббатимни ҳис қиламан. Фарзандларим ҳам шу ерда туғилган».

    Айни дамда Месси ўз ҳаётини бироз зерикарли деб ҳисоблайди: «Уйғонаман, нонушта қиламан, болаларни мактабга олиб бораман, машқ қиламан ва уйга қайтаман». Аргентиналикнинг айтишича, илгари у PlayStation ўйнаб турган, аммо ҳозир бундан воз кечган.

    2020 йилнинг ёзи: 2:8, «Барса»дан кетмоқчи бўлгани ва бюрофакс ҳақида

    Ўтган мавсумнинг охири Месси учун жуда оғир кечди. Интервьюда Лионель Чемпионлар Лигасидаги даҳшатдан анча олдинроқ кетишни хоҳлаганини айтди – у бунгача ярим йил давомида Бартомеудан ўзини қўйиб юборишни сўраган.

    «Мен клубдаги вазифам тугаганини ҳис қилдим. Болаларим Барселонадан кетишни хоҳламади, аммо мен буни фаолиятим учун тўғри қарор деб ўйладим. Назаримда, клубга қўлимдан келган барча нарсани берганман».

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Бавария»дан қабул қилинган мағлубият эса Лионелни ушбу қарори тўғрилигига янада ишонтирди. Мессига ҳатто руҳшуносга мурожаат қилиш тавсия қилинди, лекин у буни хоҳламади:

    «Билмайман. Гарчи менга руҳшунос кераклигини тушунсам-да, буни қилишим қийин. Антонелла (рафиқаси) кўп марта мендан буни сўради, бу зарурат эди.

    Мен ҳамма нарсани ичида сақлайдиган одамман ва ички кечинмаларимни ҳеч ким билан бўлишмайман. Бу менга фойда бўлишини билсам-да, лекин руҳшунос қабулига бормайман».

    ЕЧЛ чорак финалидаги мағлубият аргентиналик Мессини чуқур қайғуга солди:

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «2:8 ҳисобида ютқазиш ҳар доим барча учун жуда оғир. Мағлубиятимиз ва қандай ўйин кўрсатганимизни ҳисобга олсак, бу яна-да оғир эди. Тўғри, ҳамма ютқазиши мумкин, мен ҳам кўп маротаба мағлуб бўлганман, буни қабул қилишингиз ва олдинга юришда давом этишингиз керак. Аммо қандай ўйнаганимизни кўриб, бунга чидаш жуда қийин».

    Натижада Лео бунга бардош бера олмади ва клубга бюрофакс юборди:

    «Бу президент билан 6 ой давомида музокара олиб борганимни расмий равишда эълон қилишнинг бир усули эди. Ҳамма билиши учун ниятларимнинг жиддийлигини кўрсатдим. Агар керак бўлса, буни яна қилишим мумкин.

    Агар ўтган ёзда бепул кетмоқчи бўлганимда, судга мурожаат қилиб, ишни ютиб чиқардим. Бу ҳақида менга кўплаб адвокатлар айтди. Бироқ шунчаки бу тарзда кетишни хоҳламадим».

    «Тўғри, мен ёз давомида ва ҳатто ёзгача ҳам жуда ёмон аҳволда эдим, чунки мавсум қандай якун топгани менга тинчлик бермасди. Кейин нима бўлган бўлса ҳам, барчаси ортда қолди. Ушбу мавсум бошида ҳам ҳолатим яхши эмасди, аммо бугун ўзимни яхши ҳис қиляпман ва барча совринлар учун курашишни хоҳлайман. Клуб жуда қийин даврни бошдан кечирмоқда. Бу қийин, лекин мен сабрсизлик билан келажакни кутмоқдаман».

    Бартомеунинг алдагани ҳақида

    Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири клубнинг собиқ президенти Хосеп Бартомеу билан бўлган муносабатлар эди.

    «У сўраганимда кетишимга йўл қўймади, гарчи мен бу ҳақида олти ой давомида гапирган бўлсам ҳам. Ундан ёрдам беришини ва тушунишини сўрадим, бироқ у бунга йўқ деб жавоб берди. Бартомеу мени ёмон одамга ўхшатиш учун кўплаб миш-мишларни ҳам тарқатди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    У мени жуда кўп алдаган. Клубнинг ичида рўй берган алоҳида ҳолатлар ҳақида гапиришни ёқтирмаганим боис уларни оммага ошкор қилмайман. Нималар дейилгани ва ваъда қилинганини айтмайман, бироқ сизни ишонтириб айтаманки, Бартомеу бир неча йил давомида жуда кўп марта ёлғон гапирди».

    «Барселона» раҳбарияти ижтимоий тармоқларда футболчи ҳақида негатив кайфият яратишга урингани ҳақида

    Мессининг айтишича, ўша пайтда клубда бундан ҳам муҳимроқ нарсалар содир бўлган, шунинг учун у бу воқеага аҳамият бермаган.

    Нима бўлганда ҳам Бартомеу энди клубни бошқармайди. Янги президент сайлови эса январь ойи охирида бўлиб ўтади.

    «Мен бирон бир номзодни қўллаб-қувватламоқчи эмасман ва уларнинг ҳеч бири менга ҳали қўнғироқ қилмади. Бўлажак сайловларда умуман овоз беришга ҳам ишончим комил эмас. Ким келса ҳам, клуб оғир аҳволда – «Барселона»ни юқори даражага қайтариш учун кўп меҳнат талаб этилади.

    Клуб қийин молиявий аҳволда: ҳамма нарсани тўғрилаш ва мувозанатга эришиш учун оқилона қарорлар қабул қилиш зарур. Янги футболчиларни таклиф қилиш эса қийин – пул йўқ».

    Суарес, Неймар ва Гризманн билан муносабатлари ҳақида

    Клубнинг Луис Суарес билан қандай йўл тутгани Леони жуда қаттиқ ғазаблантирди.

    «Мени раҳбариятнинг Луис Суарес билан қандай муомала қилгани ақлдан оздирди. Улар биз билан бир хил мақсадларга эга бўлган жамоага уни бепул бериб юборди. Нафақат унинг кетгани, балки қай тарзда кетганини қабул қилиш жуда оғир кечди».

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    Месси ҳам Суарес, ҳам Неймар билан муносабатларини сақлаб қолганини айтди – трионинг умумий чати бор ва улар мунтазам равишда хабар алмашиб туради. Аммо Неймарни «Барса»да кутишдан маъни йўқ – клубнинг молиявий муаммолари бунга имкон бермайди.

    — У биз бирга ўйнаймиз деб айтмади, шунчаки ўйнашни исташи ҳақида гапирди ... Тўғрими?

    Месси ҳақидаги суҳбатларда исми тез-тез тилга олинадиган яна бир футболчи бор – Антуан Гризманн. Эмишки, француз каталон клубининг дастлабки таклифини рад этиб, «Атлетико»да қолишга қарор қилганида, Лионель бу воқеадан ғазабланган, шундан сўнг Месси Гризманнинг трансферига қарши чиққан ва улар ҳозир ҳам бир-бири билан келишмайди. Аввалроқ буни Антуаннинг ўзи, энди эса Лео рад этди.

    «Бизнинг муносабатларимиз яхши, баъзида биргаликда кийиниш хонаси ёки йўлда мате (Лотин Америкасида етиштириладиган чой) ичамиз. Ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Мен унинг «Барселона»га келишини истамаганимни ёзишади, бу ёлғон. Ўртамизда муаммо йўқ».

    Марадонанинг вафот этганига ишонмагани ҳақида

    «Ўша пайтда уйда эдим. Бу ҳақида отам ёзди, янгиликларни кўриб, ҳамма нарсани тушундим. Диегонинг касал эканлигини билган бўлсак-да, лекин унинг ўлимини ҳеч ким кутмаган ва ишонмаганди».

    Лео кейинги учрашувдаги голини айнан Диегонинг хотирасига бағишлади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Ушбу футболкани менга «Ньюэллс Олд Бойз»дан кимдир совға қилганди, мен уни сақлаб келаётгандим, шунда буни кийишнинг вақти келди деб ўйладим. Гол уришим кераклигини ҳис қилардим. Ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди, йўқ жойдан».

    Фаолиятидаги энг яхши мураббийлар ҳақида

    «Пеп Гвардиоланинг ўзига хос хусусиятлари бор. У сизга ҳеч ким кўра олмайдиган нарсаларни намойиш эта олади. Учрашувларга ҳимоя ва ҳужумни зўр тайёрлайди. Менга энг яхши мураббийлар Пеп Гвардиола ва Луис Энрике билан бирга ишлаш насиб этган. Улар туфайли футбол ва тактикани яхшироқ тушунганман».

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Шунингдек, Лео Пеп билан гаплашиб туришини ҳам айтди. Аммо улар Мессининг «Манчестер Сити»га ўтиши ёки Пепнинг «Барса»га қайтиши ҳақида суҳбатлашмайди.

    Бундан ташқари, Лионель Роналд Куманнинг ишини ҳам қайд этиб ўтди: «У жамоадаги вазиятга тўғри баҳо бериб, яхши ишламоқда. Ҳозир жуда мураккаб вазият. Жамоада футболчи кўп, бироқ вазият аста-секин ўнгланиб бормоқда.

    Ёзгача жамоадан кетиш ҳақида ўйламаслиги, MLS’да ўйнашни орзу қилиши ва «Барса»нинг спорт директори бўлмоқчилиги ҳақида

    «Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Мавсум охиригача кутаман ва июнь ойида қарор қиламан. Асосийси, жамоа ҳақида ўйлаш, мавсумни якунлаш, совринларни ютиб олишга ҳаракат қилиш ва бегона нарсаларга чалғимаслик. Хави келса қоламанми? Билмадим, кўрамиз, июнь ойида нима бўлар экан».

    Шунингдек, Месси ҳеч қачон «Реал» ёки «Атлетико»га ўтмаслигини, аммо MLS ҳақида ўйлаётганини қўшимча қилди.

    «Мен азалдан бошқа лигада ўйнашни орзу қилардим. Масалан, АҚШда. Эҳтимол, қачондир бу содир бўлар ҳам. Бироқ ҳозир бўлиши шарт эмас. Айни дамда менинг барча фикрларим олдиндаги 6 ойга қаратилган».

    Бундан ташқари, у фаолиятини якунлаганидан кейин «Барселона»га қайтишни исташини айтди.

    «Мен ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман. Балки, спорт директорлиги менга тўғри келар. Ўзим жамоада кўришни истаган ёки клубга керак деб ҳисоблаган ўйинчиларни олиб келиш билан шуғулланишим мумкин. Кўрамиз».

    Янги йил тилаги

    «Барчамизга ноқулайликлар олиб келган ушбу шафқатсиз йилнинг тезроқ тугашини ва кейингисида ҳаммаси яхши бўлишини тилайман».

    Мавзуга доир: Мессига 33 млн евро мукофот, Неймар билан судлашув ва янги трансферлар учун маблағ. «Кўк-анорранглилар» устида қора булутлар айланаётгани ҳақида

    29.12.2020, 15:57   Изоҳ (0)   16428
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расман: ПСЖ Томас Тухель истеъфога чиқарилганини маълум қилди

    29.12.2020, 15:22

    «Эвертон» «Манчестер Сити»га қарши ўйиннинг қолдирилиши сабабларини билмоқчи ва бу борада АПЛга сўров юборди

    29.12.2020, 15:00

    Лионель Месси ва Луис Суарес яна бир клубда ўйнаши мумкин

    29.12.2020, 14:00

    «Челси» Жозе Моуриньо давридан кейинги энг ёмон мавсум стартини қайд этди

    29.12.2020, 12:59

    Эрлинг Ҳоланд дунёнинг энг кучли ҳимоячиларини санаб ўтди

    29.12.2020, 12:00

    Златан Ибрагимович Швецияда минг гектарлик ўрмон ҳудудини сотиб олди

    29.12.2020, 11:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.