Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ фуқаролар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Аввалроқ «Сурхон» футбол клуби бош мураббийи Равшан Ҳайдаров «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан, Ўзбекистон терма жамоаси сардори, Хитойнинг «Тяньцзинь Тэда» клубида фаолияти юритаётган ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан мукофотлангани эълон қилинганди.
28 декабрь куни Ҳайдаров ва Аҳмедовга мазкур мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Мавзуга доир: Кўксаройда ташкил этилган давлат мукофотларини топшириш тадбирининг эътиборга молик лаҳзалари — суратларда
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)