• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон COVID-19’нинг янги варианти аниқланган Буюк Британия ва яна етти давлат билан авиарейсларни тўхтатди

    Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси баёнот билан чиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАРда янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда. Хусусан, 20 декабрь ҳолатида Буюк Британияда кунлик касаллик ҳолати 36 мингга, Германияда 21 мингга яқин, Италияда 15 мингдан, Нидерландияда 13 мингдан, Жанубий Африка Республикасида 9 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

    Ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинган.

    Республика махсус комиссиясининг қарори билан 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.

    Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистонга киритилмаслиги белгиланди.

    Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистоннинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.

    Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

    Республика махсус комиссияси фуқаролардан жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳолда тадбирларни ўтказиш, шунингдек, вазирлик, идоралар ва давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларида турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этмаслик тўғрисидаги карантин чекловларига қатъий амал қилишни сўраган.

    Шу билан бирга, Республика махсус комиссияси фуқароларнинг ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғини асраб-авайлаш мақсадида кириб келаётган Янги йилни оила даврасида кутиб олиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтган.

    Аввалроқ Исроил ва Саудия Арабистони коронавируснинг янги штамми сабабли хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган эди.

    Мавзуга доир: ЖССТ COVID-19 мутацияси тарқалишини тўхтатишга чақирди

    Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 16 августдан 31 августгача халқаро қатновларнинг ва маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам парвозларнинг бир қисмини мажбурий бекор қилган эди. Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланган, хусусан, Uzbekistan Airways сентябрдан бошлаб бешта давлат билан мунтазам халқаро авиапарвозларни тиклаганди.

    22.12.2020, 10:36   Изоҳ (0)   34724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Малика»да икки йигитнинг жанжали пичоқбозлик билан тугади

    22.12.2020, 10:12

    «АЭС бўйича шартнома тайёр, техник жиҳатлар қолди» — Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси

    22.12.2020, 09:11

    Сурхондарёда соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва транспорт бошқармаси раҳбарлари ўзгарди

    22.12.2020, 08:26

    Иқтисодчи Ботир Қобилов: Пандемия устидан ғалабага бюрократ раҳбарлар эмас, муҳожир олимлар туфайли эришилмоқда

    22.12.2020, 07:54

    Андижонда 233 мингдан ортиқ аҳоли ишлаш учун хорижга чиқиб кетгани маълум қилинди

    22.12.2020, 07:39

    Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда 509 млн долларлик лойиҳаларни молиялаштиради

    22.12.2020, 07:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.