• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда 233 мингдан ортиқ аҳоли ишлаш учун хорижга чиқиб кетгани маълум қилинди

    Андижон вилоятида 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, 233 минг 98 нафар фуқаро ишлаш учун хорижга чиқиб кетган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят аҳолисига қилган мурожаатномасида маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, мигрантларнинг 206 минг 194 нафари хорижга асосан ишлаш учун кетган бўлса, 3081 нафари эса таълим жараёнидан ажралмаган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ҳисобланади. Қолган 26 904 нафар фуқаро эса бошқа мақсадларда хорижга чиқиб кетган. Меҳнат мигрантларининг 52 фоизи Россия, 32 фоизи Қозоғистон, 2,5 фоизи Жанубий Корея ва 13,5 фоизи эса бошқа давлатларда яшаб, меҳнат қилмоқда.

    «Жорий йил бошидан буён 52 минг 872 нафар фуқаро хориждан қайтиб келган бўлиб, уларнинг 12 минг 359 нафари хотин-қизлар, 10 минг 756 нафари эса ёшларни ташкил этган», — дейилади ҳоким мурожаатномасида.

    Қайд этилишича, сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 42 минг 655 нафар чет элдан қайтганларнинг бандлиги таъминланган. Қолган 10 минг 217 нафар фуқаролардан 7 минг 139 нафари ўз ихтиёрига кўра ишлашни истамаганлиги, соғлигини тиклаш жараёнидалиги, бола парвариши ҳамда нафақа ёшига етганлиги сабабли ишга жойлаштирилмаган. Қолган 3 минг 78 нафар хориждан қайтган мигрантларни иш билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

    «Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларга қулай шароит ва имконият яратишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Яқинда Андижон шаҳар Боғишамол даҳасида жойлашган ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи негизида 20 дан зиёд йўналишдаги қисқа муддатли касб-ҳунар ва хорижий тиллар бўйича таълим берувчи аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази фойдаланишга топширдик. Марказда таҳсил олган фуқароларга малакали мутахассис сифатида халқаро сертификат берилади ва хорижий давлатлардаги юқори маошли иш ўринларига ишга жойлаштирилади. Ҳозирда меҳнат мигрантларининг оқими юқори бўлган Россиянинг нуфузли, йирик иш берувчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Хусусан, вилоят делегацияси Россиянинг Москва шаҳри, Оренбург вилояти, Байкалорти ўлкаларида бўлиб, ушбу ҳудудлар билан меҳнат миграцияси масалаларида ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Ҳамкорлардан 13,5 мингдан зиёд мутахассисларга бўлган эҳтиёж тўғрисида талабномалари олинди. Бундан ташқари, Чехия, Словакия, Польша, Жанубий Корея давлатлари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда», — деди Шуҳрат Абдураҳмонов.

    Қўшимча қилинишича, айни пайтга қадар вилоят бўйича 5 минг 785 нафар малака ва тажрибага эга, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг манзилли рўйхати шакллантирилган. Уларнинг 685 нафарини ташкиллаштирилган тартибда хорижда шартнома асосида иш билан таъминлашга эришилган.

    Мавзуга доир:

    • Наманган вилояти ҳокими: Четда юрган мигрантларга «келинглар» деб қуруқ даъват қилиш ниятимиз йўқ
    • Наманганда узоқ муддатга хорижга кетганлар 70 мингдан ошиқ экани маълум бўлди

    22.12.2020, 07:39   Изоҳ (0)   11613
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда 509 млн долларлик лойиҳаларни молиялаштиради

    22.12.2020, 07:23

    Бухоролик ота ўз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлагани учун 3 ойга озодликдан маҳрум этилди

    22.12.2020, 07:08

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг 11 ойи давомида тез ёрдам хизматига 10 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган

    22.12.2020, 06:53

    Россия жиноий жавобгарликка тортиш учун бир йўла 56 нафар кишини Ўзбекистонга топширди

    22.12.2020, 06:38

    Абдулазиз Комилов Москвада бир қатор хорижий мамлакатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    22.12.2020, 06:07

    Фарғонада япон тематика боғи ва чой плантациялари ташкил этилади

    22.12.2020, 02:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.