Ford компанияси йўлга арча шаклининг проекциясини туширишга қодир жемперни тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Бу жемпердаги Рождество буғусининг улкан бурни, шохлари ва думига жойлаштирилган датчиклар ёрдамида амалга оширилади.
Ноодатий концепт автомобилсозлик компанияси томонидан байрам муносабати билан биринчи навбатда велосипедчилар учун яратилган. Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, бу каби буюм нафақат велосипед эгаларига, балки электросамокат ҳайдовчиларга ҳам фойда беради.
Гардеробдаги «ақлли» элемент ичига ўрнатилган механизм ёрдамида ўз эгасининг атрофига арча шаклининг проекциясини туширади. Унинг 1,5 метрли шакли йўлда пайдо бўлиб, қоронғуда ҳаракатланаётган велосипед ҳайдовчиларига пастдан ёритиш ҳисобига ёрдам беради. Шундай қилиб, проекция автомобиль ҳайдовчиларига қувиб ўтишда масофаланишга риоя қилиш зарурлигини огоҳлантириб туради.
Шунингдек, компаниядагиларнинг маълум қилишича, бу каби концепция коронавирус пандемияси даврида ҳам фойда беради. Проекция яна бир бор одамларга кўча-кўйда ижтимоий масофаланишга риоя қилиш лозимлигини эслатишга хизмат қилади.
Рудолф лақабли буғунинг тасвири туширилган жемперни Ford компанияси келажакда оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
Аввалроқ тухум шаклида ниқоб пайдо бўлгани, у коронавирус ва камералар кузатувидан ҳимоя қилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)