Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилоятидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга йўлда 14 ёшли ўсмир Лабо автомобилини ҳайдаб кетаётганда ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Ўсмирнинг маълум қилишича, у 14 ёшда ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас, автомобиль бошқаришни эса унга бобоси ўргатган.

Қайд этилишича, ўсмир 4Р-102 автомобиль йўлининг 42-километрида автомобилни бошқариб кетаётганда ЙПХ ходимлари томонидан пайқаб қолинган ва тўхтатилган.

Мазкур ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Аввалроқ Самарқандда 14 ёшли бола бошқарувидаги Tracker ЙТҲга учраши оқибатида ҳайдовчининг тенгдоши вафот этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди