Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда 2020 йилнинг 17 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 796-сон қарори қабул қилинди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.

Фото: «Zamin.uz»

Фото: «Zamin.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.

Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:

  • транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
  • йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
  • болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
  • хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
  • механик транспорт воситаларини шатакка олишда;
  • мотоцикл ва мопедларда.
Ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон ЙҲХББ фаралар бўйича «халқ манфаатларига хизмат қиладиган» таклифлар тайёрлаганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун гуманитар ёрдам ва ФВВ қутқарувчиларини жўнатади 
Маҳаллий
Андижонда ҳокимлик таклифи билан мактаб ҳовлисида қўшимча бино қуриб, ёшларни ишли қилишга уринган тадбиркорнинг ноқонуний қурилиши бузиб ташланиши мумкин 
Крипто
2022 йилда хакерлар крипто инвесторлардан деярли 4 миллиард доллар ўғирлагани маълум бўлди