Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятида Ҳиндистоннинг Ishan Group компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 20 миллион доллар бўлган кардиология йўналиши бўйича тиббиёт институти ва клиникаси ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 16 декабрь куни вилоят халқига қилган мурожаатида маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Андижон ҳокими мурожаати давомида мактабгача таълим, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқларга тўхталган. Шунингдек, 2021 йилда олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича қилиниши режалаштирилган ишлар билан таништирган.

Маълум қилинишича, 2021 йилда Марҳамат туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида лойиҳа қиймати 19,4 миллиард сўм бўлган Андижон тажриба кўргазма майдони, Андижон давлат университетида лойиҳа қиймати 9,7 миллиард сўм бўлган таржимашунослик ва луғацҳунослик инновацион маркази, Андижон машинасозлик институтида эса лойиҳа қиймати 6,5 миллиард сўм бўлган «Ёшлар технопарки» инновацион марказ қурилиб, фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«2021 йилда Польшадаги Варшава институтининг Андижон филиали ташкил этилади. Айни пайтда ҳамкорлар билан ташкилий ишларни якунига етказиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, куни кеча вилоятимизда Ҳиндистон давлатининг Ishan Group компанияси билан биргаликда умумий қиймати 20 миллион доллар бўлган кардиология йўналишида фаолият олиб борувчи тиббиёт институти ва клиникасини очиш бўйича келишув шартномалари имзоладик. Январь ойида Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ҳудудида Германиянинг GIZ халқаро ташкилотининг 1 миллион Евро грант маблағлари ҳисобига эндоурология инновацион марказини фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз. Ўйлаймизки, ушбу ҳаракатларимиз яқин келажакда ўз мевасини беради», — деди Шуҳрат Абдураҳмонов.

Қўшимча қилинишича, келгуси йил Андижон вилоятида мавжуд муаммолар ечимига қаратилган 4,3 миллиард сўмлик 11 та тайёр илмий ишланмалар ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди