Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коронавирус тарқалишига қарши курашда чегараларни ёпиш каби чоралар ўз кучини йўқотди, чунки пандемия ривожланишида асосий ролни одамлар атрофидаги касаллик манбалари ўйнайди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, бу ҳақда Россиянинг Гамалея номидаги марказ раҳбари Александр Гинцбург маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Анчадан бери касаллик тарқалишида асосий ролни инфекциянинг четдан кириши эмас, балки атрофимиздаги инфекция манбалари ўйнамоқда. Шунинг учун эпидемиологик жараённи бошқариш қийин бўлиб кетди ва у оммавий тус олди», — дея тушунтирган у.

Гринцбург коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини олган шахслар минтақа ва мамлакатлар бўйлаб эркин ҳаракатланиши мумкинлигини ёқлаб чиқди. «Улар бутунлай эркин ҳаракатланишлари мумкин. Агар бошиданоқ юқори, яхши ҳимоя титрлари бўлса, у ҳолда одам эркин ҳаракатлана олади ва ҳозирги кунда вирус жуда кўп бўлганлиги сабабли у ўзининг иммунитет тизимини доимий равишда рағбатлантиради ва бу титрлар узоқ ҳамда юқори даражада бўлади. Улар тушмайди», — деб айтган у.

Россия хорижий мамлакатлар билан мунтазам ва чартер рейсларини март ойи охирида ёпиб қўйди ва август ойида қайта тиклай бошлади. Айни пайтда Туркия, Буюк Британия, Швейцария, Миср, БАА, Жанубий Корея ва Япония каби давлатларга авиапарвозларга рухсат берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)