• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эстонияда барча таълим муассасалари вақтинчалик ёпилади

    Эстония ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун келаси ҳафтадан бошлаб мамлакат бўйлаб таълим ва спорт соҳаларида қўшимча чекловлар киритади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

    Фото: LETA

    Фото: LETA

    Хабарга кўра, 14 декабрдан бошлаб барча таълим муассасалари: умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар ва амалий мактаблар, шунингдек, университетларни ёпиш режалаштирилган.

    Биринчи синфдан бошлаб барча ўқувчилар масофавий ўқишга ўтади. Агар ҳукумат бошқа қарорга келмаса, кейинги 2021 йил 11 январидан бошлаб иш одатий тартибда давом этади. Боғчалар ва болалар яслиси очиқлигича қолади.

    Шунингдек, 14 декабрдан бошлаб ҳаваскорлик тўгараклари фаолияти ҳамда ёшлар ва катталар учун спорт машғулотлари уч ҳафтага тўхтатилади. Индивидуал машғулотлар бундан мустасно. Чекловлар профессионал спортчиларга, шу жумладан, мастер-лигасида иштирок этадиган жамоаларга, терма жамоаларга ва терма жамоага номзодларга тааллуқли эмас.

    Ўзини яккалаш режимига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилади, айниқса, чегарани кесиб ўтганлар учун. Чегарадан ўтишни қисқартириш режалаштирилган.

    Ҳукумат корхоналарнинг ёпилиши оқибатида энг кўп зарар кўрадиган соҳалар учун пул компенсацияси беришнинг қўшимча механизмларини ишлаб чиқади.

    Хабарда айтилишича, ушбу чекловлар тўғрисидаги қарор мамлакат ҳукуматининг навбатдаги йиғилишида қабул қилиниши кутилмоқда. Бу сўнгги кунларда жорий этилаётган иккинчи қўшимча чекловлар. Аввалги чекловлар 5 декабрдан бошлаб кучга кирганди.

    Ўшанда мамлакатдаги дўкон ва сервис хўжаликларининг савдо ҳамда хизмат кўрсатиш хоналарида бир вақтнинг ўзида ушбу жойлар умумий сиғимининг 50 фоизидан кўп одам бўлиши тақиқланганди. Шу билан бирга, одамлар «2 + 2» қоидасига риоя қилиши керак. Бунда одамлар максимал иккитадан бўлиб, ўзаро икки метр масофа сақлаб юришлари лозим.

    Шунингдек, соат 22:00 дан 06:00 гача умумий овқатланиш, кўнгилочар ва томошабинлар учун стационар ўриндиқлар бўлмаган оммавий тадбирларни ўтказиш жойлари ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлиши керак. Умумий овқатланиш жойлари харидорларга озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ёки озиқ-овқат етказиб бериш учун курьерлик ва транспорт хизматларини кўрсатишга рухсат берилади.

    Бундан ташқари, юқоридаги жойларда шахсий тадбирлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Ижтимоий ва спорт тадбирларига ҳам худди шундай талаблар қўйилади.

    Аввалроқ Швейцарияда ниқоб тақмаганлар 230 евро жаримага тортилиши белгилангани, Германияда коронавирус билан боғлиқ чекловлар 10 январгача узайтирилиши режалаштирилаётгани, Латвияда COVID-19 туфайли жорий қилинган фавқулодда ҳолат режими 11 январгача узайтирилгани ҳамда Москвада коронавирус туфайли чеклов чоралари 15 январгача узайтирилгани ҳақида хабар берилганди.

    10.12.2020, 07:07   Изоҳ (0)   11525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қўшин генерални олдинги чизиқда кўрса, қаттиқроқ жанг қилади». Илон Маск нима учун Калифорниядан Техасга кўчиб ўтганини тушунтирди

    10.12.2020, 06:36

    Эрдўғон Тоғли Қорабоғдаги уруш тугаши шарафига уюштириладиган ҳарбий парадда иштирок этиш учун Бокуга ташриф буюрди

    09.12.2020, 23:26

    Россия Давлат думаси мамлакатнинг собиқ президентларига қонунни бузишга имкон берувчи қонунни қабул қилди

    09.12.2020, 23:11

    Франция прокуратураси собиқ президент Николя Саркозини 4 йилга ҳукм қилишни талаб қилди

    09.12.2020, 22:32

    «Россия ишончли лаборатория синовларини ўтказмаган». Туркия «Спутник V» вакцинасини сотиб олишдан бош тортди

    09.12.2020, 22:20

    Украинада 2021 йил 8 январдан қатъий карантин жорий этилади

    09.12.2020, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эйфель минораси устидаги дронлар ва мушакбозлик шоуси кадрлари интернетни забт этди (видео)

    Лайфстайл | 16 июл, 09:44

    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди

    Реклама | 16 июл, 09:00

    “Реал Мадрид” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказишни таклиф қилди

    Спорт | 16 июл, 09:29

    Қашқадарёда икки аёл дарёда чўкиб ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 16 июл, 09:25

    Исроил друзларни “ҳимоя қилиш” учун Сурия армиясига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 16 июл, 09:16

    Путин ўз шартлари бажарилмагунча урушни давом эттиради — Кремль манбалари 

    Дунё | 16 июл, 09:02

    Тошкентда қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб бермоқчи бўлган ички ишлар ходимининг ўзи қамалди

    Ўзбекистон | 16 июл, 08:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.