Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Либос сарвқоматларни тўла ва бўйи паст, тўладан келган аёллар қоматини ихчам, бўйини эса баланд кўрсатиши мумкин. Бунинг учун эса танлов борасида мавжуд қоидаларга амал қилиш, аксессуарлар, мато қалинлиги, рангига эътибор бериш, образ мукаммал бўлиши учун кийиниш билан боғлиқ тенденциялардан ташқари соч турмаги ва макияжга ҳам эътибор қаратиш керак. Бир хил рангда вертикал чизиқли либос кийиб, сочни сипо турмаклаш орқали нафақат пошнали пойабзалда, балки қулай оёқ кийимда ҳам кўнгилдагидек кўринишга эга бўлиш мумкин.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Бўксанинг кенглиги, қориннинг текис эмаслигини ёпишиб турадиган шим ва камчиликлар шундоқ кўзга ташланадиган футболка кийиб олиб шикоят қилишдан фойда йўқ. Яхшиси спорт билан шуғулланишни бошлаб, қомат устида ишлаш, шу билан бирга қадди-қоматдан келиб чиқиб кийиниш керак. Бу борада эса қуйидаги тавсиялар айни муддао.

Либосдаги вертикаллик бўйни баланд, қоматни ихчам кўрсатади

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Қомат ихчамроқ кўриниши учун либосда исталган вертикаллик: бир қатор қилиб қадалган тугма, замок ёки узун шарф, пальто кардиган, рўмол, чизиқли шим ва лампаслар кифоя қилади.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Бир-бирига қарама-қарши чизиқлар, бурмаси ва плиссировкаси кўп кийимлар қоматни кенг ва тўла кўрсатгани сабаб истисно саналади.

Бошдан оёқ бир рангдаги ялтирамайдиган матодан тикилган либос

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Бўшашиб кетмайдиган, ялтирамайдиган тўқ рангли матодан тикилган либос кийишга ҳаракат қилинг. Ҳар қандай ялтироқ деталь, безак ёки бўртиб чиққан элементлар либос эгасини семиз, бошдан оёқ кийиниш эса аксинча, қоматни ихчам кўрсатади.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Кўйлак, колготка, туфли ва бошқаларнинг бир рангда бўлиши нафақат ўзига хосликни билдиради, балки ҳали эскириб улгурмаган трендлардан ҳисобланади. Бир рангни ўзини оч ва тўқини мослаб кийсангиз, яна яхши. Монохром образда бўйингиз баланд, килоларингиз эса кам кўринади.

Қоматингизга мос ўлчамдаги либос харид қилинг

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Статистика маълумотларига кўра, аёллар ўлчами кичкина кийим озғинроқ кўрсатади, деб ўйлаб ўзларига мос бўлмаган либосни харид қилишни яхши кўради.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Лекин тор либосда аёллар қоматидаги камчиликлар яққол кўзга ташланади.

Сочни қомат пропорциясидан келиб чиқиб турмакланг

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Соч турмаги қомат ва тана тузилиши билан уйғун бўлиши керак. Масалан, ортиқча вазнли аёл ва қизларга тренд экан деб сочларини силлиқ қилиб йиғиб олиш тавсия қилинмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди