Нью-Йоркда бир-бирига пайвандланган иккита олд қисмдан иборат яшил Plymouth Voyager минивени сотувга қўйилди. Автомобиль иккита двигателга эга бўлиб, унинг ёрдамида машина исталган йўналиши бўйлаб ҳаракатлана олади, деб хабар беради Motor.

Фото: The Drive

Минивен 1986 йилда ишлаб чиқарилган Plymouth Voyager’нинг иккита олд қисмидан иборат бўлиб, бир-бирга қўшимча ингичка эшик орали бирлаштирилган. Модификацияга учраган автомобилга иккита двигатель, бир жуфт трансмиссия, шунингдек, ёқилғи баки ва ягона газ чиқариш тизими ўрнатилган. Бундан ташқари, Plymouth битта ўт олдириш тизимига эга, шу сабабли двигателлардан бири ишга тушса, иккинчиси ҳам ёнади.

Фото: The Drive

Сотувчининг сўзларига кўра, минивен иккала томонга ҳам ҳаракатлана олади, шу билан бирга, машинанинг бурилишига ҳожат йўқ. Бу каби автомобилни умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳайдаб бўлмайди. Ноодатий минивендан реклама автомобили ёки шоу-кар сифатида фойдаланилган.

Фото: The Drive

Машинанинг ҳозирги эгаси ноодатий Plymouth Voyager’ни 6,5 минг долларга сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Mecum аукциони орқали 1981 йилги Dodge Colt ва 1981 йилги Plymouth Champ комбинациясини ўзида мужассамлаштирган икки бошли автомобиль сотувга қўйилган эди.