Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг «Чанъэ-5» космик аппарати Ой юзасида муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Қўниш 1 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да Ойнинг Ерга кўринадиган томонининг ғарбий қисмидаги Бур океанининг Рюмкер чўққиси ҳудудида амалга ошди.

Мазкур миссиянинг мақсади Ойдаги тупроқ намунасини олиш, бу вазифани бажариш учун Ой юзасидаги модулнинг 48 соат вақти бор. Кейин эса учиш аппарати тахминан икки килограмм тупроқни ўз ичига олган капсулани орбитадаги модулга олиб чиқади. Орбитадаги модул эса Ерга қайтиб келади.

Миссия муваффақиятли амалга ошган тақдирда Хитой АҚШ ва СССРдан кейин Ой юзасидан Ерга тупроқ олиб келган дунёдаги учинчи мамлакат бўлади. Ой тупроғини Ерга олиб келиш бўйича охирги миссия 1976 йилда амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Ойни тадқиқ этиш учун «Чанъэ-5» зонди ортилган «Чaнчжэн-5» ракетасини 25 ноябрь куни муваффақиятли учирганди. 30 ноябрь куни «Чанъэ-5» Ойга қўниш бўйича тайёргарликни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)