«Чанъэ-5» Хитой космик аппаратининг қўниш модули орбита комплексидан ажралиб, Ой юзасига қўниш учун тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармасига (CNSA) таяниб, «РБК» хабар берди.
Орбита модулидан ажралиш 30 ноябрь куни Тошкент вақти билан 01:40 да содир бўлган. Орбита аппарати ортга қайтадиган капсула билан биргаликда Ой орбитасида қолади.
CGTN телеканали маълумотларига кўра, модул Ой юзасига уч кундан сўнг қўнишни амалга ошириши керак. Қўнганидан сўнг у 2 метрга яқин чуқурликда бурғилаш ишларини олиб бориб, тупроқ намунасини йиғади. Жами 2 килограммча намуна йиғиш режалаштирилган. Учиш модули контейнер ичига жойлаштирилган тупроқ намуналарини орбита аппаратига элтади, шундан сўнг капсула у билан бирга Ерга қайтиши лозим.
Аввалроқ Хитой Ойни тадқиқ этиш учун «Чанъэ-5» зонди ортилган «Ченчжен-5» ракетасини муваффақиятли учиргани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: АҚШ бошчилигидаги 8 та давлат Ойдаги табиий ресурсларни қазиб олиш ҳақида келишув имзолади. Улар орасида Россия ва Хитой йўқ
Изоҳ (0)