Футбол дунёнинг биринчи рақамли спорт тури ҳисоблангани сабабли ўйинчилар доимо диққат марказида бўлиб келган. Криштиану Роналду, Дэвид Бекҳэм сингари футболчилар эса ўйинларга худди яқин инсонлари билан учрашувга тайёрлангандек ҳозирлик кўриб чиққан. Бунга уларнинг соч турмаклари яққол мисол бўла олади. Бироқ футболчилар орасида ушбу масалага (соч турмагига) умуман ўзгача ёндашадиган ва барча стереотипларни синдириб ташлайдиганлар ҳам талайгина. Қуйида айнан футболчиларнинг ўзига хос кўринишга эга бўлган ва кулгили соч турмаклари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Тарибо Уэст

Фото: Google Photos

Мухлислар Уэстни Нигерия терма жамоаси, «Интер» ва «Милан» сафидаги ўйинларидан кўра кўпроқ соч турмаги орқали яхши эслаб қолган. У шундай соч турмаги танлаган эдики, буни европаликлар тугул, африкаликлар ҳам тушунишга қийналарди. Уэстни эса бу заррача қизиқтирмаган. Афтидан, у айнан ўз ноодатий соч турмагидан завқ олган кўринади.

Фото: Google Photos

Неймар

Фото: Twitter

ПСЖ ва Бразилия юлдузи Неймар ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. У деярли ҳар бир ўйинда сочлари рангини ўзгартиради. Ва ҳар сафар улар ноодатий ва янада кулгили бўлиб чиқади. Рангларнинг эса унга умуман аҳамияти йўқ. Неймар сариқдан тортиб то пушти ранггача барчасини тажрибадан ўтказиб кўрган. Шунга қарамай у ҳамон сюрпризлар қилишда давом этмоқда.

Фото: Twitter

Жибрил Сиссе

Фото: Twitter

Асли келиб чиқиши африкалик бўлган Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Сиссенинг фантазиялари жуда бой эди дейиш қийин. Боиси у бор-йўғи бошининг ўртасига катта чизиқ тушириб қўйиш билан чекланганди, холос.

Фото: Twitter

Пол Погба

Фото: AFP

Тез-тез соч турмагини ўзгартиришни канда қилмайдиганлардан яна бири, шубҳасиз, бу Погба. Унинг фантазиялари чексиз бўлиб, ҳар сафар у ўзини бутунлай янги қиёфада кашф этади. Погбанинг соч турмаклари ўта ранг-баранг бўлиб, улар асло бир-бирини такрорламайди.

Фото: Google Images

Маруан Феллаини

Фото: Getty Images

Феллаининг сочларини футболда топиш жуда мушкул. Тан олиш лозим, айнан шу туфайли ҳам у яна-да машҳурликка эришган. Маруан ушбу сочлари билан деярли бутун фаолияти давомида ўйнади, бироқ у негадир 2018 йилда улар билан хайрлашишга қарор қилди.

Фото: Goal

Иван Перишич

Фото: The Sun

Ўз мамлакати терма жамоасининг ҳақиқий мухлиси бўлган Иван Перишич бир сафар сочларини Хорватия байроғи рангига мослаб бўяб олганди. Табиийки, бу унга майдонда қўшимча масъулият ва шижоат бағишлаган.

Фото: The Sun

Роналдо

Фото: SportsHeroes

Роналдунинг ўша машҳур соч турмагига назар ташланар экан ноодатий ҳеч нарса йўқдек туюлади. Аммо «сўйлоқ» айнан ушбу турмагини узоқ вақт давомида ўзгартирмаган.

Фото: Google Images

Абел Хавьер

Фото: Google Images

Уэст каби ёрқин ўйинлари билан эмас, балки соч турмаги билан кўпроқ ёдда қолган ўйинчилардан яна бири Хавьер эди. Унинг турмаги мураккаблигидан соддароқ нақшни эслатиб юборарди. Аммо у ҳар бир учрашувдан кейин сартарошга мурожаат қилишига тўғри келган, чунки бундай соч турмагини сақлаб қолиш осон иш эмас.

Фото: Google Images

Карлос Валдеррама

Фото: Google Images

Ҳа, бундай «кучли» сочларга фақат ҳавас қилиш мумкин. Аммо футболчига эмас. Чунки юқори ҳароратда бундай соч билан юришнинг ўзи бўлмайди. Ўйинларни-ку умуман гапирмаган маъқул. Аммо Карлос ўта бардошли кўринади, боиси бирор марта ҳам улар билан хайрлашиш ҳақида ўйлаб кўрмаган.

Фото: Google Images

Вагнер Лав

Фото: Google Images

Вагреннинг сочлари ўзига хос бўлиб, улар узун ва Африка миллатларига мос равишда урилган эди. Аммо унинг нима сабабдан уларни кўк рангга бўягани кўпчиликни қизиқтиради. Агар у бу орқали ўзига эътиборни жалб этишни хоҳлаган бўлса, айтиш мумкинки, буни уддалаган.

Фото: Google Images

Давид Луис

Фото: Google Images

Ўз сочларига содиқ бўлган футболчилардан яна бири Давид Луисдир. У узоқ йиллардан бери ушбу турмакдан фойдаланиб келади. Агар рўйхатдаги аксарият футболчилар сочларини «қийнаб» шу ҳолга олиб келган бўлса, Луисда улар табиий.

Фото: Twitter

Артуро Видаль

Фото: Getty Images

Видаль мана бир неча ўн йилдирки, ўзининг «хўроз» услубидаги турмагини ўзгартиришни истамайди. Қатор футболчиларнинг жамоаларини алмаштирганда, соч турмагани ҳам ўзгартирган ҳолатлар кузатилган. Бироқ бу гапларнинг Видалга умуман дахли йўқ. У «Ювентус», «Бавария», «Барселона» ва ҳозирги жамоаси «Интер»да ҳам ушбу турмакдан фойдаланиб келмоқда.

Фото: Twitter