• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Афсоналар тўқнашувидан кейинги таассуротлар. Майк Тайсон—Рой Жонс жанги аслида циркмиди?

    Ҳаммаси ортда қолди: Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг якунланди! 90 йилларнинг афсоналари умумий ҳисобда 105 ёшида жанг ўтказди, беллашув икки дақиқадан давом этган 8 раунддан иборат бўлди. Шунга қарамай улар қисман бўлса-да, ёқимли носталгияни қайтаришга муваффақ бўлди. Жанг тахмин қилинганидек, ўта зерикарли ва ёмон ўтмади, балки жангчилар яхшигина қарама-қаршиликни юзага келтира олди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тайсон, албатта, энг яхши йилларида бўлгани каби ҳаракат қилди ва зарбалар беришга уринди, Жонс эса бу жараёндан жуда мамнун эди. Буларнинг барчаси биргаликда кўргазма эмас, балки ҳақиқий жанг руҳини бера олди.

    Бироқ кўнгилни хира қилган асосий жиҳат, дуранг натижанинг эълон қилиниши ва ғалати ҳисоб-китоб ишлари бўлди. Ҳакамлар ҳайъатида уч нафар собиқ Жаҳон чемпиони (лицензияси йўқ) бор эди ва уларнинг ҳар бири жангни турлича кўрди. Умуман олганда, Майк ва Рой натижадан норози эмас, аммо уларнинг ҳар бири ўзини ғолиб ҳисобламоқда.

    Тайсон ҳақиқатан ҳам яхши формада. Аммо жуда оддий ҳаракат қилди. Жонс эса рингни яхши ҳис қилди

    Ушбу жангнинг расмий мақомда ўтмаганининг икки асосий омили, бу раундлар вақти ва қўлқоплардир. Одатий уч дақиқалик раунд ўрнига Тайсон ва Жонс икки дақиқадан жанг қилган бўлса, уларга 10 унсия (283,5 грамм) қўлқоплар ўрнига 12 унсия қўлқоплар (340,2 грамм) берилди. Одатда 12 лик қўлқоплардан спарринг жангларида фойдаланилади.

    Буларнинг барчасига етарли сабаблар бор эди: Тайсон 54 ёшда бўлиб, у 15 йилдан бери жанг қилмаётган ва яқиндагина машғулотларга киришганди. Жонснинг ҳолати нисбатан яхшироқ бўлса-да, охирги марта у 2018 йилда жангда иштирок этган ва ҳозирда 51 ёшни уриб қўйган. Шу сабабли, икки дақиқалик раундлар боксчиларни жанг бошланиши билан чарчаб қолишдан, томошабинларни эса зерикарли ва бир хил темпли жангдан халос бўлишга имкон яратди. Шу билан бирга, қўлқоплар спортчиларнинг соғлиғини асрашга ёрдам берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жангнинг пулли трансляцияси 50 долларни ташкил қилди. Нима учун бундай рақамлар юзага келди, деган саволга эса қуйидаги биргина изоҳ жавоб бўла олади:

    «Мен трансляцияни 17 ёшда бўлганим учун сотиб олдим, ҳеч қачон Майк Тайсоннинг жангини жонли равишда кўрмаганман. Энди эса мен ҳеч бўлмаганда уни телевизорда жонли равишда кўрганман деб айта оламан. Бу ягона сабаб».

    Йигитча сарфлаган пулларига деярли афсусланмади, боиси ҳақиқат кутилганидан яхшироқ бўлиб чиқди. Жангнинг 16 дақиқаси давомида биз ночор аҳволдан йиқилаёзган кекса кишиларни кўрмадик, бироқ шу билан бирга рақибига зарба беришдан қўрқаётган боксчилар ҳам кўзга ташланмади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тайсон зудлик билан босим ўтказишни бошлади, ўз услубини қўллаб, масофани қисқартиришга ҳаракат қилди. Жонс эса ринг марказини рақибига берди, аммо у худди энг яхши йилларида бўлгани каби оёқлари билан Майкни ринг бўйлаб айлантирди ва уни «жеб»ларда ушлаб туришга ҳаракат қилди. Бир неча бор Майк жуда хавфли зарбалар берди, улар эса шундоққина Ройнинг жағи ёнидан ўтиб кетарди.

    Тайсон яқин масофада бўлганида, Жонс «клинч»дан оқилона фойдаланди ва шу тариқа Майкнинг кучини зарарсизлантирди. Жанг Тайсоннинг муносиб формада эканини кўрсатиб берди.

    Деярли барча 8 раунд худди шу сценарий бўйича ўтди: Майк масофани йўқ қилишга, Рой эса аксинча, оёқ ҳаракатлари билан уни ўзига яқинлаштирмасликка ҳаракат қилди. Фақатгина жанг охирига келиб, Жонс бироз қўшди (у яхши тезликда бир нечта тўғри ва қанот зарбаларини йўллади). Тайсон бу вақт давомида Жонсни нокаут қилишга уринди, аммо Ройнинг юқорида қайд этилган ҳаракатлари бунга имкон бермади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бу мен кўрган энг яхши кўргазмали жанг», – деб ёзди Жорж Форман жанг якунланиши билан. Бу борада у билан баҳслашиш қийин эди. Чунки жанг ҳақиқий носталгия ҳисларини бера олди.

    Дуранг эмас, балки ҳакамларнинг баҳосидаги тарқоқлик ажаблантирди. Учала расмий ҳакам ҳам лицензиясиз собиқ Жаҳон чемпионлари эди

    Дастлаб Калифорния штати атлетик комиссияси беллашувда ҳакамларни кўришни истамади. Ташкилот раҳбари Энди Фостер жангда ҳисоб-китоб олиб борилмаслиги, шунга кўра ғолиб аниқланмаслигини айтганди. Бироқ у ён беришга мажбур бўлди, шунинг учун ҳакамлар профессионал бўлмаса-да тайинланди. Ҳакамлар гуруҳидан Кристи Мартин, Чед Доусон ва Винни Пациенца ўрин олди.

    Мартин ҳозир 52 ёшда, у бокс тарихидаги илк энг яхши аёл жангчилардан бири ҳисобланади. Кристи WBC чемпиони унвонига сазовор бўлган, унинг статистикаси эса қуйидагича, 49 ғалаба (31 та нокаут), 7 мағлубият ва 3 дуранг.

    Доусон эса бир йил олдин ўзи жангларда қатнашарди. Умуман олганда, у енгил вазн тоифасида яхши натижаларга эришган (40-5). Чед турли вақтларда WBC ва IBF чемпионлик унвонларини қўлга киритган, шунингдек, у 2012 йилда The Ring журнали унвонини ҳам қўлга киритган.

    Ҳакамлар гуруҳининг энг тажрибали аъзоси 57 ёшли Пациенса эди. У икки вазн тоифасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 1995 йилда эса у Рой билан жанг қилганди. Ўшанда Жонс олтинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонган. Винни 2004 йилда, Майк Тайсондан бир ярим йил олдин қўлқопларини михга илган.

    Умумий ҳисобда ушбу учлик дуранг натижани қайд этди ва ҳамма ўз билганича бал қўйди:

    • Кристи Мартин ғалабани Тайсонга берди – 79-73.
    • Винни Пациенца ғалабани Жонсга берди – 80-76.
    • Чед Доусон дуранг натижани қайт этди – 76-76.
    Рақамлар орасида шунчалик катта тафовут кузатилдики, биринчи ҳакам деярли барча раундларни Майкка берган бўлса, иккинчиси Ройни ғолиб деб топди. Учинчиси эса умуман  жангда ғолиб топилмаганини қайд этди.

    Тайсон ва Жонс жангдан мамнун

    Жанг натижасини эълон қилиш ҳам ғайриоддий кечди: ринг-диктор Майкл Баффер Тайсон ва Жонсни рингдан чиқариб, улкан экран олдига туширди ва шундан кейингина барчаси дуранг билан тугаганлигини эълон қилди. Айнан шу ерда улардан интервью олинди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Мен ҳакамларнинг қароридан рози эмасман. Мен Тайсонни мағлуб этдим. Албатта, мен унинг зарбаларини, айниқса танамга урганини сездим, бироқ ўзимни яхшироқ ҳаракат қилдим деб ўйлайман», – дейди Рой Жонс.

    Табиийки, Майк ҳам ўзини ғолиб деб ҳисоблайди. Фақат у буни бошқачароқ айтди:

    «Ўйлайманки, мен Жонсни мағлуб этдим, гарчи дурангга рози бўлсам ҳам. Нима учун? Мен томошабинларни хурсанд қилдим, мухлислар буни кўриб қувонди».

    Тайсон буни яна такрорлашга тайёрлигини таъкидлаган бўлса, Рой қўлқопларини кичик деталларигача намойиш қилди: уларда бинафша ва сариқ ранглар, рақамлар ҳамда Кобе Брайантнинг тасвирлари бор эди, чунки жанг Лос-Анжелесдаги «Staples Center» стадионида бўлиб ўтди, у ерда эса марҳум Кобининг жамоаси «Лейкерс» уй учрашувларини ўтказади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам Тайсон ва Жонс ўртасидаги беллашув ушбу кузда жаҳон боксидаги асосий жангга айланди. Уларнинг ҳар иккаласи WBC’дан Black Lives Matter камарини қабул қилди ва миллионлаб долларлик гонорарга эга чиқди (Майк 10 миллион доллар олган бўлса, Рой 3 миллионга эга чиқди). Шунингдек, улар ўз келажаги ҳақида ҳам суҳбатлашди. Кўриниб турибдики, улар ҳали пул ишлаш ва жамоатчиликни хушнуд этиш учун кўп имкониятларга эга бўлади.

    Мавзуга доир: Олтин ванна, Бенгал йўлбарслари ва қимматбаҳо машиналар. Майк Тайсон қандай қилиб 700 млн долларни ҳавога учириб юборгани ҳақида

    29.11.2020, 23:58   Изоҳ (0)   38588
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. «Челси» ва «Тоттенҳэм» ўртасидаги дербида ғолиб номи аниқланмади

    29.11.2020, 23:41

    Рой Жонс: «Ҳакамлар қарорига қўшилмайман, мен Тайсонни ютгандим»

    29.11.2020, 23:12

    А Серия. «Милан» навбатдаги ғалабани қайд этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади

    29.11.2020, 22:13

    Майк Тайсон зарбалар статистикаси борасида Рой Жонсдан яққол устунлик қилгани маълум бўлди

    29.11.2020, 21:41

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» иккита тўп фарқини йўққа чиқариб ғалаба қозонди, Каванидан дубль

    29.11.2020, 21:06

    Таниқли шахмат шарҳловчиси Акром Тошхўжаев 66 ёшида вафот этди

    29.11.2020, 20:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02

    Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши рад этилди

    Ўзбекистон | 18 май, 08:46

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.