• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Зидан, Ибрагимович, Месси Неймар ва Роналдиньо. XXI асрнинг энг техникаси юқори бўлган футболчилари ҳақида

    Футбол тарихида шундай ўйинчилар бўлган ва борки, улар тўп билан ҳаракат қилаётганда бамисоли сеҳргарга айланади. Ҳимоячилар учун улардан тўпни олиб қўйиш эса уддалаб бўлмас топшириқдек гўё. Қуйида айнан XXI асрнинг энг техникаси юқори бўлган («технар») футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

    Тьерри Анри 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Анри топ даражадаги футболчи бўлиб, «Арсенал»да ўйнаган кезлари Арсен Венгер ўйинни унинг атрофида қурарди. У, асосан, қанотлардан рейдлар уюштирар ва рақиб ҳимоячиларини кўрдим демасдан доғда қолдирарди. Анри мунтазам равишда гол уришдан ташқари, голли узатмаларни амалга оширишни ҳам канда қилмасди.

    Тьерри Анрининг «Барселона» сафидаги энг қойилмақом голлари (видео)

    Кака

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бир қарашда Кака техникаси унчалик ҳам юқори бўлмаган, одатий ярим ҳимоячидек кўриниши мумкин. Аммо унинг «Милан» ва Бразилия терма жамоасидаги ўйинларига диққат билан назар солинса, ўта нафис ва ҳайратланарли ҳаракатларни кўриш мумкин бўлади. Кака майдон марказида ҳаракат қилишига қарамай, бир нечта рақибларни алдаб ўтиб, шеригини ҳал қилувчи паллага олиб чиқарди, унинг узатмасини голга айлантирмаслик эса шунчаки «айб» эди. Бундан ташқари бразилиялик мунтазам равишда голлар ҳам уриб турарди.

    Каканинг «Милан» сафидаги энг сара голлари ва дриблинглари (видео)

    Пол Погба

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Жамоавий ўйинга бўлган муносабати учун Погба жуда кўп танқид қилинади, бироқ бир фақт борки, бунга ҳеч ким қарши чиқа олмайди. Бу унинг тўпни маҳорат билан ўзида ушлаб тура олиши ва рақибидан осонликча олиб қўя олишидир. Тўғри, у «Манчестер Юнайтед»да кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти, бироқ Погбанинг мухлислари унинг «Ювентус»даги «сеҳргар»ликларини унутганича йўқ.

    Погбанинг «Манчестер Юнайтед» сафидаги энг сара голлари ва дриблинглари (видео)

    Златан Ибрагимович

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ибра футболдан ташқари каратэ билан ҳам шуғуллангани кўпчиликка маълум бўлса керак ва у майдонда айнан ушбу маҳоратларидан самарали фойдаланади. Ҳаммадан баланд сакраши ва бошқаларнинг боши-да етмайдиган тўпга оёғи билан зарба бериши мумкин. Унинг техникаси ҳақида эса ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ. Боиси у оддий гол уришни билмайди. Бунга унинг Евро—2012 саралашида Англия дарвозасига урган голини мисол келтириш кифоя бўлолади.

    Ибрагимовичнинг «Милан» сафида урган 70 та голи битта видеода

    Неймар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Неймар шунчаки финт қилишни ва барча рақибларини алдаб ўтишни яхши кўради, холос. У футболни шундай кўради. «Сантос» сафида фақат мана шу билан шуғулланарди. Тўғри, «Барселона»да у кўпроқ жамоавий ўйинчига айланди, аммо бу ундан тўпга бўлган муҳаббатини тортиб ололмади. ПСЖга ўтганидан сўнг эса у очиқчасига рақибларини масхара қила бошлади, бироқ, афсуски, тез-тез жароҳат ола бошлади. Чунки, қизиққон француз ҳимоячилари унинг қилиқларига тоқат қила олмаяпти.

    Неймарнинг ПСЖ сафидаги энг сара голлари ва дриблинглари (видео)

    Мавзуга доир: Ҳашаматли уйлар, самолёт, вертолёт ва машиналар. Неймар миллионларини нималарга сарфлайди?

    Роналдо

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фаолиятининг энг гуллаган вақтида «Сўйлоқ»ни тўхтатиш деярли имконсиз иш эди. Унинг ҳаракатларида юқори техника билан бирга шиддат ва тезкорлик ҳам уйғунлашганди. Алоҳида қайд этишга арзийдиган яна бир жиҳат, Роналдо голларининг 60 фоизини дарвозабонларни алдаб ўтиб урганидир.

    Роналдонинг «Реал» сафидаги шедевр голлари (видео)

    Мавзуга доир: Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

    Андрес Иньеста

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Техника бобида испанлар билан эҳтиёткорроқ бўлган маъқул, боиси техникаси йўқ испаниялик футболчини топиш жуда мушкул вазифа. Бироқ улар орасида Иньеста алоҳида эътироф этишга лойиқдир. Учрашувлар вақтида у бир қатор футболчилар қуршовида қолиб кетар, аммо ундан тўпни олиб қўйиш бахти камдан кам омадлиларга насиб этарди. Шундай экан, унинг рўйхатдан ўрин олмаслиги маэстрога нисбатан адолатсизлик бўларди.

    Лионель Месси

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Месси 35 ёшга яқинлашаётган бўлса-да, ҳамон тўп билан сеҳрларни амалга оширишда давом этмоқда. Ҳа, тўғри, тезлик бироз пасайган. Аммо «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд айтганидек, Месси ҳимоячиларни худди манекенларни алдагандек ортда қолдиради. Тан олиш лозим, тезкор дриблинг ва тўпга эгалик қилиш борасида унга тенг келадигани йўқ. Агар афсонавий Марадона Англия терма жамоасига қарши ўйинда 6 та инглизни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилгани билан мақтанса, Месси учун бу одатий ҳол. Шунга қарамай, дунё футболида Мессидан-да иқтидорли ва нафис ҳаракат эгалари бор...

    Мессининг узоқ масофалардан урган шедевр голлари (видео)

    Мавзуга доир: Ғилдираклардаги ҳашамат ёхуд Лионель Месси қандай машиналарда юради?

    Зинедин Зидан

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Зидан том маънода афсонавий футболчи ҳисобланади. Унинг ўйинидаги ранг баранглик ва аниқлик кишини ҳайратга соларди. Зидан ҳар доим ақл билан ўйнаган. Тўпни қандай қабул қилиш, уни қаерга узатиш, қандай дриблингни амалга ошириш ва қайси бурчакка зарба бериш — Зиданнинг ҳаракатларини кўриб, у буларни ўйиндан бир неча кун олдин ёдлаб, кейин чиққан деган таассурот уйғонарди.

    Зиданнинг «Реал» сафида урган топ-20 голи (видео)

    Мавзуга доир: «Менга Зидан ва 10 та тахта беринг, сизга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб бераман». Дунё футбол юлдузлари 48 ёшни қарши олган Зинедин Зидан ҳақида

    Роналдиньо

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Роннининг ушбу рўйхатда биринчи бўлишига ҳеч ким эътироз билдирмаса керак. Шубҳасиз, Роналдиньо футбол сеҳргари эди. Айтишларича, учта нарсани мунтазам кузатиш мумкин экан: сувнинг оқишини, оловнинг ёниши ва Роналдиньонинг ўйинини. Агар Зидан ақл ва аниқ ўйнаган бўлса, Роналдиньо майдонда шунчаки кўнгли тусаган нарсани қиларди, ўйлаб ҳам ўтирмасди. Унинг учун футбол касб эмасди, Роналдиньо у билан яшарди. Инсон унинг дриблинги ва эластик ҳаракатларини кузатар экан, бир лаҳзага бўлса-да ҳамма нарсани унутади, роҳатланади. Жаҳон футболи тарихида ундан «технар»роқ футболчи бўлмаса керак деган фикрга, катта эҳтимол билан ҳеч ким қарши чиқмайди.

    Роналдиньонинг «Барселона» сафидаги барча голлари (видео)

    Мавзуга доир: «Унинг ўйинидан завқ олмаслик — жиноят». Дунё футболи юлдузлари бразилиялик «сеҳргар» Роналдиньо ҳақида

    Бонус

    Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Балки, ҳозир Роналду «технар» футболчи ҳисобланмас, аммо тан олиш лозимки, Криштиану «Манчестер Юнайтед»да ҳақиқатан ҳам техник ва чиройли футбол намойиш этарди. Айнан тезкор дриблинг ва ҳеч кимда йўқ алдамчи ҳаракатлар уни Роналду қилган. «Юнайтед» давридаги Роналду техника борасида Неймардан қолишмасди, балки ундан ҳам яхшироқ бўлгандир. Бу энди дид масаласи... Бугунги кунда ҳам унинг техникаси ҳеч қаерга йўқолиб қолгани йўқ, шунчаки у ҳужум чизиғини танлади ва кўпроқ гол уришни маъқул кўрди. Бор гап шу.

    Бошқа мақолалар:

    • Омад ҳамиша ҳам келавермайди. Зинедин Зиданнинг «Реал»даги «қора» кунлари ҳақида
    • Мессига 33 млн евро мукофот, Неймар билан судлашув ва янги трансферлар учун маблағ. «Кўк-анорранглилар» устида қора булутлар айланаётгани ҳақида
    • Ди Стефано, Зидан, Рамос ва Роналду. «Реал» тарихидаги энг яхши футболчилар ҳақида
    • «Бавария», ПСЖ, «Реал», «Барселона» ва манчестерликлар. Дунёнинг энг қиммат клублари
    • Бир йилга кечиктирилган Токио Олимпиадаси ўтказиладими? Агар ўтказилса, қандай?

    28.11.2020, 21:03   Изоҳ (0)   28345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Майк Тайсон қандай қилиб 45 кг вазн ташлаганини маълум қилди

    28.11.2020, 20:30

    5 йилга футболга оид фаолиятдан четлатиш, 90 млн сўм жарима. ЎФА Суперлиганинг 3 нафар ҳакамини жазога тортди

    28.11.2020, 20:13

    АПЛ. «Ливерпуль» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

    28.11.2020, 20:02

    Рио—2016 Олимпиадаси финалида Шаҳрам Ғиёсовни мағлуб этган Данияр Елеусинов проф боксдаги илк камарини қўлга киритди

    28.11.2020, 19:51

    Ҳабиб Нурмагомедов GFC промоушенини сотиб олди

    28.11.2020, 19:36

    Беларусь чемпионати. Жасур Яхшибоевнинг «Шахтёр»и сўнгги турнинг сўнгги лаҳзаларида чемпионликни қўлга киритди

    28.11.2020, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.