Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Gorilla Fighting Championship (GFC) промоушенини сотиб олди.
Блогер Азамат Бостановнинг хабар қилишича, келишув 1 миллион долларга баҳоланган.
Ҳабиб буни 2 декабрь куни Москвада ташкил этиладиган матбуот анжуманида эълон қилиши кутилмоқда. Ҳабиб промоушеннинг номини ўзгартиради. У энди EFC (Eagle Fighting Championship) деб аталади.
Тахминларга кўра, EFC мусобақалари Россия ва МДҲ мамлакларидан ташқари, яқин шарқ ва АҚШда ҳам ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб шу вақтга қадар GFC билан ҳамкорлик қилиб келарди. Россиялик яккурашчи ва унинг жамоаси Тошкентда ўтган GFC 20 мусобақасига ташриф буюрганди. Тошкентдаги мусобақанинг асосий жангида Ҳабибнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов жанг қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)