Қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусинов (10-0, 6 КО) ўзининг профессионал рингдаги ўнинчи жангини ўтказди.
Елеусинов АҚШда кечган беллашувда биринчи ярим ўрта вазн собиқ чемпиони Жулиус Индонгога (23-3, 12 КО) қарши рингга кўтарилди. Данияр ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) ўтказилган жангнинг иккинчи раундида намибиялик рақибини техник нокаут эвазига таслим этди.
Жанг вакант бўлиб турган IBF Intercontinental чемпионлик камари учун кечганди.
Шу тариқа қозоғистонлик боксчи кетма-кет ўнинчи ғалабасини қайд этган ҳолда, профессионал боксдаги илк чемпионлик камарига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Елеусинов Рио—2016 Олимпиадаси финалида ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсовни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритганди.
Мавзуга доир: «У энди юқорида, биз эса пастроқдамиз». Ўзбекистон бокс термаси мураббийи Шаҳрам Ғиёсовнинг танқидларига жавоб қайтарди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)