Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 10-турида «Ливерпуль» 28 ноябрь, шанба куни «Брайтон» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 60-дақиқасида Диогу Жота мерсисайдликларни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада Садио Мане меҳмонларнинг иккинчи голини урганди, бироқ видеотакрорлардан кейин ўйиндан ташқари ҳолат кузатилгани маълум бўлди ва бу гол инобатга олинмади.
Барчаси Юрген Клопп шогирдларининг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда майдон эгалари сўнгги дақиқаларда пенальти ишлаб олди. Уни Паскал Гросс муваффақиятли бажарди.
«Ливерпуль» 21 очко билан ҳозирча биринчи ўринга кўтарилди. «Брайтон» (10) эса 16-поғонада бормоқда.
АПЛ
10-тур баҳси
28 ноябрь, шанба
«Брайтон» — «Ливерпуль» 1:1
Голлар: 0:1 – 60 Диогу Жота, 1:1 – 90+3, пенальти Гросс.«Брайтон»: Райан, Уэбстер, Данк, Уайт, Велтман, Биссума, Гросс, Марч, Уэлбек, Мопе (Троссард, 26), Коннолли (Лаллана, 63; Жаҳонбахш, 71).
«Ливерпуль»: Алиссон, Филлипс, Уильямс (Ҳендерсон, 46), Робертсон, Фабиньо, Диогу Жота, Милнер (Жонс, 74), Минамино, Вейналдум, Салоҳ (Мане, 64), Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Велтман (45), Уайт (82), Алиссон (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)