Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда касалликлар бошқармаси раҳбари Мария ван Керхове айрим мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кам кузатилаётганига қарамай, улардан бўшашмасликни сўради, деб хабар беради «Интерфакс».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шунингдек, у барча давлатларни касалликнинг келажакдаги эҳтимолий тўлқинига тайёргарлик доирасида коронавирус борасидаги тестлар кўламини оширишга чақирган. Керховенинг таъкидлашича, ЖССТ давлатларнинг лоукдаундан локдаунга мажбуран ўтаётганига оид вазиятни кузатишни хоҳламайди.

Коронавирус тарқалишини реал вақтда кузатиб келаётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирда бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 61 миллион кишидан ошган, 1,44 миллиондан ортиқ одам COVID-19 қурбонига айланган бўлса, беморларнинг 39,5 миллиондан ортиғи соғайган.

Бироқ ЖССТнинг огоҳлантиришича, декабрь ўрталарида АҚШ назорат органларидан рухсат оладиган потенциал вакциналар ҳозирда турли давлатлар дуч келган коронавирус тўлқинини юмшата олмайди.

Аввалроқ олимлар 75 фоиз аҳолини ҳар уч кунда COVID-19 коронавирус инфекциясига экспресс-тестлар орқали текшириш пандемияга олти ҳафта ичида барҳам бериши мумкинлигини маълум қилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)