КХДР хакерлари дея тахмин қилинаётган гуруҳ Оксфорд университети билан биргаликда коронавирус вакцинасини яратаётган Британия—Швециянинг AstraZeneca компаниясига қарши киберҳужумни амалга оширди. Кибержиноятчилар компания ходимларига зарар кодлар ўрин олган хатларни юборган, деб ёзади Reuters.
Хакерлар ўзларини ишга йўлловчи сифати кўрсатган ва Linkedln ва WhatsApp орқали AstraZeneca ходимларига ишга таклиф борасида сохта хабарлар юборган. Хабарлар ичида «суҳбатдошнинг компьютеридан фойдаланиш имконини берадиган зарарли код» бўлган.
Бу каби хатлар компаниянинг кўплаб ходимларига келган, жумладан, коронавирус вакцинасини яратиш устида иш олиб бораётганларга ҳам. Бироқ таъкидланишича, бу хакерларга муваффақият келтирмаган.
КХДР ҳукумати ҳам, AstraZeneca раҳбарияти ҳам ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, AstraZeneca фармасевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 коронавирусга қарши вакцина Буюк Британия ва Бразилияда ўтказилган оралиқ синовларда ўртача 70 фоиз самарадорлигини кўрсатган. Компания ўзи томонидан яратилган вакцинадан фойдаланишга рухсат берилса, 2021 йилда 3 миллиард доза вакцина ишлаб чиқаришга тайёр.
Изоҳ (0)