Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилоятида автомобилининг техник созлигини текшириш учун машинадан тушган ҳайдовчини Isuzu юк машинаси уриб кетди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Zamon.uz» дастурида хабар қилинди.

Қайд этилишича, Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнау халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 328-километрида Lacetti автомобили ҳайдовчиси машинага техник шикаст етганлиги туфайли йўл четига тўхтаган. Ҳайдовчи автомашинадан тушиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетиши натижасида Isuzu русумли транспорт воситаси мазкур фуқарони уриб юборган.

Оқибатда Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

ЙТҲ содир бўлган жойга масъуллар келиб ҳодиса сабабини ўрганган. Ушбу йўлда ЙТҲларнинг аксари ҳайдовчиларнинг ухлаб қолиши сабаб содир бўлиши инобатга олиниб, келгусида ҳайдовчилар учун қисқа муддатли дам олиш масканлари ташкил этилиши режалаштирилди.

Шунингдек, халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлида ЙПХ ходимларининг 5 та мобил экипажлари тун-у кун хизмат олиб бориши таъминланди.

Аввалроқ Тошкентда Isuzu автобуси симёғочга урилиши оқибатида беш киши жароҳатлангани, Оқдарёда MAN ва Isuzu юк машиналари тўқнашиши натижасида Isuzu ичидаги 2 нафар йўловчи шифохонада вафот этгани ҳамда Жиззахда йўлнинг музлаши оқибатида содир бўлган икки ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади