• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Электрон кундалик бу бепул таълим олиш ҳуқуқини чекламайди» – Халқ таълими вазирлиги

    Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова махсус брифинг орқали ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган электрон кундалик масаласидаги қатор саволларга жавоб берди.

    «Ўзбекистонда ҳар ким бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Электрон кундалик учун тўлов боланинг бу ҳуқуқини чекламайдими?» деган саволга ХТВ расмийси «Йўқ» дея жавоб берди.

    «Йўқ, чекламайди. Сабаби кундалик ёки бошқа ўқув анжомлари мактаб томонидан бепул берилмайди. Ота-оналар ҳар доим ўз фарзандлари учун зарур барча нарсаларни ўзлари харид қилиб келишган.

    Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кундаликдан воз кечилмоқда. Бунда қоғозли кундаликнинг ўртача баҳоси ҳисоби олиниб, унинг электрон муқобили учун йиллик обуна 9200 сўмга баҳоланмоқда.

    Шуларни инобатга олиб, Халқ таълими вазирлиги 2020/2021-ўқув йили бошланишидан олдин электрон кундалик жорий этилаётган мактабларнинг ота-оналарига қоғоз кундалик сотиб олмасликни сўраб мурожаат қилган», – деди Лайло Рустамова.

    Унинг айтишича, кундаликнинг электрон талқини ота-онага ва боланинг бошқа яқинларига дарсларни, уй вазифаларни, болаларнинг давоматини уйдан чиқмасдан туриб, ишдан чалғимаган ҳолда ва ҳатто чет элда туриб ҳам назорат қилиш имкониятини беради.

    «Ушбу кундалик ёрдамида ота-онада боланинг уй вазифаси, давомати, шарҳлар, баҳолар, мактаб ҳаётидан доимий хабардор бўлиш имконияти мавжуд. Агар уй вазифасини бажариш жараёнида болада савол туғилса, у ўқитувчисига тизим орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилиши ҳам мумкин. Ўқитувчи эса, ўз навбатида, ўқувчиларга қўшимча ўқув материалини тақдим этиши, видео дарсига ҳавола юбориши мумкин бўлади», – деди вазирлик расмийси.

    Шунингдек, Лайло Рустамова ота-оналарда танлаш ҳуқуқи борлигини таъкидлади.

    «Улар ушбу тизим орқали фарзандларининг билим олиш даражасини назорат қилиши ва бу билан унинг сифатини ошириб бориши ёки электрон кундаликдан воз кечган ҳолда боланинг баҳоларини мактабга борганда билиб туришлари мумкин. Ҳеч кимга ҳеч қандай мажбурий талаб йўқ.

    Биламизки, ҳеч қандай янгилик осонлик билан қабул қилинмайди. Лекин айтиш жоизки, электрон кундаликнинг афзалликлари жуда кўп. Бу биринчи навбатда ўқитувчининг вақтини тежашдир. Ўқитувчилар эндиликда қоғоз журналини тўлдирадиган вақтини ўзи ва ўқувчилари устида ишлашга сарфлаши мумкин бўлади.

    Кўп йиллар давомида электрон журнал ва кундалик қўлланилаётган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ўқитувчилар унинг ёрдами билан ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежай олади», – деди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Лайло Рустамова.

    Шунингдек, вазирлик вакилининг маълум қилишича, Ўзбекистонда бугунги кунга қадар электрон Кундалик тизимида рўйхатдан ўтган мактаблар сони 1557 та бўлиб, шундан 1482 та мактаб қоғоз журнал ва кундаликдан бутунлай воз кечган.

    Унинг сўзларига кўра, электрон обуна учун 9200 сўм бўлган тўловни 30 ноябрдан эътиборан амалга ошириш мумкин.

    «23 ноябрдан синов муддатининг охирги 7 куни бошланган. Ота-оналарга ўзларининг профилларидан кириш ва барча фарзандларининг кундаликларини кўра олаётганликларини текширишлари тавсия этилади», – деди вазирлик вакили.

    Электрон кундалик хорижий компанияники бўлса, бу болаларнинг маълумотларини хавфга қўймайдими? Ушбу саволга Лайло Рустамова қуйидагича жавоб берди.

    «Электрон кундалик фойдаланувчилари тўғрисидаги барча маълумотлар «Ўзбектелеком» серверларида сақланади. Бу эса, ўқув жараёнидаги барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимоясини таъминлайди. Бундан ташқари, Kundalik.com TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланилганда интернет-трафик сарфланмайди.

    Агар электрон кундаликни қўллаш бўйича саволлар юзага келса, уларга жавобларни компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизматига +998 (78) 888-82-82 рақами орқали мурожаат қилган ҳолда олиш мумкин», – дейди Лайло Рустамова.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тизимда аниқланаётган камомадлар юзасидан изоҳ берди
    • Ўзбекистонда қанча хусусий мактаб фаолият юритаётгани маълум қилинди

    25.11.2020, 10:42   Изоҳ (0)   18062
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ҳокимияти 1 млрд сўмга Президент портретларини сотиб олган

    25.11.2020, 10:09

    Гулистонда фуқароларга 1100 доллар эвазига C ва E тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    25.11.2020, 09:19

    Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан ургани айтилган Тошкент вилояти ЙҲХБ ходими ишдан бўшатилди

    25.11.2020, 08:56

    Тошкент вилоятида ноқонуний пойга уюштирган ҳайдовчиларга чора кўрилди

    25.11.2020, 08:44

    « ‘Қизил’дан чиқмаганлар йил якунигача кетади». Шавкат Мирзиёев иш ўрни яратиш режасини бажармаган ҳокимлар лавозимидан озод этилишини айтди

    25.11.2020, 08:08

    Коронавирусга чалинган беморлар камайгани сабабли Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда

    25.11.2020, 07:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.