Ижтимоий тармоқларда 24 ноябрь куни «Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан уриб, ифлослик қилган Тошкентнинг ГАИси қўлга олинди» сарлавҳаси остидаги видео тарқалди.
Видеода Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими эканлиги айтилган эркак Сирдарё вилоятидаги хонадонда бир аёл билан ушлаб олингани маълум қилинган. Шунингдек, видеода мазкур эркакнинг юзида жароҳат излари борлиги кўринган.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабар беришича, мазкур видеодаги ички ишлар ходими Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А.Раҳматуллаев ҳисобланади. Унинг олган тан жароҳати бўйича ЙПХБ командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан бошқарма бошлиғи номига ёзилган билдирги асосида ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилган.
Текширув хулосасига кўра, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А.Раҳматуллаевнинг ички ишлар органларидан бўшатилиши бўйича хулоса қабул қилинган.
Изоҳ (0)