Мазкур шўрва, айниқса, совуқ кунлар учун айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- Суякли товуқ гўшти – 300 гр;
- Сув – 1200 мл;
- Туз, мурч;
- Консерваланган жўхори – 200 гр;
- Жўхори крахмали – 25 гр;
- Кўк пиёз;
- Тухум – 1 дона.
- Товуқ гўштини 45 дақиқа давомида сувда қайнатиб олинг.
- Пишган гўштни суягидан ажратиб, ўртача катталикда тўғранг.
- Булёнга туз ва мурч қўшинг.
- Жўхори ҳамда товуқ гўштини булёнга қўшиб, 3 дақиқа давомида пиширинг.
- Крахмалга совуқ сув қўшинг.
- Кўк пиёзни майда тўғранг.
- Крахмалли аралашмани булёнга қўшинг, кўк пиёз ва мурч солиб яна 3 дақиқа қайнатинг.
- Чақилган тухумни овқатга қўшинг ва санчқи билан яхшилаб аралаштиринг.
- Шундан кейин оловни ўчиринг ва 5 дақиқа қопқоғини очманг.
Мавзуга доир:
- Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг
- Макаронга қийма ва қўзиқорин қўшиб италянча «тимбал» пишириб кўринг
- Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз
- Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг
- Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг
- Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз
- Сметанали соусда қовоқча ва помидор қўшиб — паприкаш тайёрлаб кўринг
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)