Десертнинг асосини, яъни пудингни кечки пайтда тайёрлаш керак. Тонгда эса бошқа масаллиқларни қўшиш билан ширинликни дастурхонга тортиш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- Чиа уруғлари − 3 ош қошиқ;
- Сут − 230 мл;
- Асал − 1 ош қошиқ;
- Хурмо − 2 дона;
- Маккажўхори ёрмаси − 2 ош қошиқ;
- Мевалар, ялпиз таъбга кўра.
- Чиа уруғи, сут ва асал аралаштирилади. Камида 2 соат, агар имкони бўлса 1 кечага музлатгичга қўйилади.
- Хурмо меваси тозаланиб, бир хил массага айлангунча блендерда майдаланади.
- Десерт учун махсус стаканга маккажўхори ёрмаси солинади ва устидан музлатгичда қуюқлашган аралашма қуйилади.
- Устидан хурмо ва яна пудинг массаси қуйилади.
- Тайёр бўлган пудинг мева ва ялпизлар билан безатилади.
Изоҳ (0)