Туркияда ўзбекистонлик эркак рашк сабабли хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош консулхона хабар берди.

Келтирилишича, 17 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳри, Умрание туманида Самарқанд вилоятидан келиб вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.С. эри Ўзбекистон фуқароси У.С. томонидан рашк оқибатида пичоқлаб ўлдирилди.
Истанбул полицияси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида гумондор 18 август куни эрталаб Умрание ҳудудида қўлга олинди. Шунингдек, жиноятчини яширинишда ёрдамлашганликда гумон қилинаётган, асли Жиззах вилоятидан бўлган Б.О. ҳам полиция томонидан ушланди.
Суриштирув ишлари якунига етгач, 19 август куни гумонланувчиларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Марҳуманинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)