Андижон вилояти Асака туманида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 6 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 20 август куни соат 15:00 ларда, Асака тумани “Беруний” МФЙ Ал-Бухорий кўчасидан ўтган йўлда содир бўлган.

Унда 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Р. ўзининг Damas русумли машинасида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 2019 йилда туғилган М.М.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида вояга етмаган пиёда енгил тан жароҳати олиб, Асака туман тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шу каби ҳолат Андижонда жорий йилнинг 11 август кунида ҳам содир бўлган эди. Унда 1996 йилда туғилган Damas ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборганди.
Изоҳ (0)