• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Тушунарсиз волонтёрлар, Андижонда ким кимни боқяпти, миллий муаммомиз нима?

    Бу ҳафта дайжестимиз учун позитив хабар топилмади, афсуски. Эҳтимол, борларини ҳам чуқур энергетик инқироз сабабли кўрмай қолгандирмиз.

    Андижоннинг мутлақ ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг шовшувли аудиоси ҳақида ўтган ҳафта ҳам ёзган эдик. Қарангки, унинг давоми чиқди. Унда вилоят раҳбари Андижонда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирган баъзи кишиларни «сассиқ» деб атаган. «Битта-иккита сассиқ, ҳамманг ҳар ёқдан келгансан… Айт сенлар ҳам. Шармандамисан, виждонинг борми, ориятинг борми? Менга эмас Андижон. Ҳей ифлос, нима деяпсан сен Андижонни? Хоҳласанг, беш-олтитанг автобусга ўтиргин-да, бор, ўтиб кел Фарғонага, Наманганга, ташкилотларига бор. Нимадан қолиб кетаётган эканман мен Андижонда?», деди Абдураҳмонов.

    Блогер ва иқтисодчи Отабек Бакиров бу воқеага муносабат билдирар экан, «синизмнинг кенглигини тушуняпсизми? Айнан бу ҳокимни қабул қила олмаганим сабаби — ҳар икки гапининг бирида ‘Мен Андижон вилоятининг уч миллион халқини боқаяпман’, дейди. Мен ўша ҳокимга кадрдан, эфирдан туриб гапирмоқчиман — Андижон вилоятининг уч миллион аҳолиси сизни боқяпти, сиз уларни эмас», деди.

    Қизиғи, ўтган йили қўпол аудиолари тарқалган Шуҳрат Ғаниевнинг иши сенатда кўрилган эди. Бироқ Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг аудиоларига расмийлардан бирор муносабат бўлгани йўқ.

    * * *

    Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар иштирокидаги учрашувда волонтёрлар ҳақидаги гапи билан баҳс-мунозара эшигини ланг очиб берди. Учрашув давомида ёшлар Ўзбекистондаги волонтёрларни йиғиб Волонтёрлар ассоциацияси ёки федерацияси очиш таклифини билдирди. Шаҳар ҳокими бу ҳақда «товар, пул олиш, PayMe’дан пул ўтказиб бериш, кимнингдир нимасига олиб боришга ҳаддан ташқари волонтёрлар кўпайиб кетмоқда. Бир нарсани тўғри тушунинглар, сал шубҳага боряпман охирги пайтлар. Волонтёрлик касбми, ҳақиқатан, ёрдам беришми ёки бундан даромад олишми? Фарқига етолмаяпман. Тушунтира олдимми? Волонтёр тушунчаси нима дегани? Кўнгилли ишчи дегани. Лекин мен биронта волонтёрни уйда ётган қариянинг оёғига тоғорача тутиб совунлаб ювиб қўйганини кўрмадим...», деди.

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бу ҳақда «ёшларга мотивация берадиган эмас, қўлига бир урадиган тадбир бўлибди», деди.

    «Тегилмаган шу волонтёрлар қолганди. Бу ёшларга мотивация эмас, қўлига бир урадиган тадбир бўлибди. Ваҳоланки, пандемия даврида барча ёшлар бирлашди, Тошкент шаҳрини ҳокимият эплолмай қолганида, айнан шу волонтёрлар ҳаётини хавф остига қўйиб, одамлар дардига малҳам бўлди... Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак. Ўрганиш керак бўлса, Тошкентда масала кўп», деб ёзди Алламжонов ўз саҳифасида.

    Бироқ учрашувдаги ҳокимнинг айни гапининг тўлиқ версиясида «...бир ўрганиб чиқамиз. Узр сўрайман. Мен ҳам одамзодман, ҳамма нарсани тушунишга тушунавермайман», деб айтилган эди.

    * * *

    «Мафтунингман» киносидаги «Дўппи тикдим» қўшиғи ижрочиси, раққоса Юлдузхон роли билан барчанинг севимли киноқаҳрамонига айланган актриса Клара Жалилова 20 ноябрь куни оламдан ўтди. У анчадан бериб бетоб эди. Оила аъзоларининг айтишича, йиқилиб эти лат еганди.

    Клара Жалилова «Мафтунингман» фильмида.

    Клара Жалилова «Мафтунингман» фильмида.
    Фото: «Kino-teatr.ru»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳибаси Клара Жалилова 1937 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Актриса фаолиятини қўшиқчиликдан бошлаган. У «Чинор остидаги дуэл», «Келинлар қўзғолони», «Кулол ва хумча», «Сўнгги лаҳза» каби фильмларда ҳам эсда қоларли образлар яратган.

    * * *

    Агар муаммо кўлами унга учраган одамлар миқёси, бартараф этиш харажати миқдори билан ўлчанса, бугунги энергетик инқирозни миллий муаммо деб бемалол аташ мумкин. Бир неча йилдирки, куз охирлаши билан электр ва газ таъминотида узилишлар кўпаяди, газдан портлашлар, кўмирдан заҳарланишлар ортади. Шикоятларнинг сон-саноғи йўқ.

    Бу ҳафта ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши билан энергетик инқироз дарҳол юзини кўрсатди. Тўрақўрғон ИЭСда авариявий ўчиш юз берди. Оқибатда Тошкент шаҳри ва олти вилоятда электр таъминотида чекловлар киритилди. Гарчи бу носозлик икки кунда бартараф этилган бўлса-да, электр таъминотидаги узилишлар тўхтамади. Хусусан, Фарғона вилоятида электр энергияси таъминотида 28 соатгача узилишлар кузатилмоқда. Тахиатош ИЭС бир муддат ишламай қолиб, Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида электр узилди.

    Каттақўрғондаги вазият.

    Каттақўрғондаги вазият.
    Фото: Telegram / @trolluz

    Энергетик инқироз халқ хўжалигининг барча тармоқларига бир-бир зарба бермоқда. @trolluz ёзишича, Яккабоғда уч кун чироқ бўлмаганига 5 200 парранда нобуд бўлди. Каттақўрғонда иситилмагани учун учун иссиқхоналардаги сабзавотлар нобуд бўиб, тадбиркор тахминан 35 минг доллар зиён кўрди. Тошкент вилоятининг Келес туманидаги туғруқхонада электр узилгани айтилди. Айтиш лозимки, вилоятлардаги туғруқхоналарда электр тез-тез узилиб туради.

    Кўпинча энергетик инқироздан жон сақлаб қоладиган пойтахтда ҳам бу гал ҳолат яхши эмас. Олмазор туманида ва Чилонзор туманида иссиқлик таъминотида узилиш бўлди.

    Хўш, энергетика масъуллари нима демоқда? Энергетика вазирлигининг изоҳлашича, узилишларга истеъмол ортгани сабабдир. Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев муаммолардан хабардорлигини айтиб, «мурожаатлар сони ошгани муаммонинг кескин кўпайганлигини англатмайди. Бир неча йил аввал вазият бундан-да оғир бўлган», деди.

    Манба: Telegram

    Сенатор Фармон Тошев Сенатнинг 9-ялпи мажлисида электр муаммосидан нолиб парламент юқори палатаси раҳбари Танзила Норбоевага мурожаат қилган эди. Норбоева газ ва электр муаммоси махсус кўриб чиқилиши, ялпи мажлисда кўтарилиши, Президентга ахборот берилишини айтди. Шу билан бирга маблағдан муаммо йўқлигини ҳам илова қилди.

    Ўтган йили бош вазир Абдулла Арипов электр ва газ масаласида видеоселектор ўтказиб, «бу – шармандали ҳолат», деганди.

    «Дарё» билан қолинг, охирги янгиликлардан бохабар бўлинг.

    22.11.2020, 20:40   Изоҳ (0)   60459
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда электр таъминотидаги узилишлар юзасидан изоҳ берилди

    22.11.2020, 20:25

    Тошкентда Киночилар уйи қайта тикланади

    22.11.2020, 19:18

    Фарғоналик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига Spark берди

    22.11.2020, 18:34

    Андижонда мактаб ўқувчилари меҳмонларни кутиб олиш учун устки кийимларсиз совуққа олиб чиқилди

    22.11.2020, 18:16

    Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмоновнинг тарқалган аудиолари монтаж қилинганини маълум қилди

    22.11.2020, 17:17

    Фарғона вилоятида электр энергияси таъминотида 28 соатгача узилишлар кузатилмоқда

    22.11.2020, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.