• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмоновнинг тарқалган аудиолари монтаж қилинганини маълум қилди

    Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда кетма-кет тарқалган ва жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Шуҳрат Абдураҳмоновнинг аудиоёзувлари бўйича баёнот берди. Унда эски аудиолар махсус ишлов берилиб, қасддан тарқатилгани таъкидланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бир гуруҳ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан 2 йил муқаддам ёзиб олинган аудиоёзувлар ижтимоий тармоқлардан кўчириб олиниб, ғаразли мақсадда уни маълум қисмини кесиб, ‘ҳайп’ қилиш ниятида ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиб борилмоқда.

    Соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда тарқалган аудиоёзувларни ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида шу маълум бўлдики, аудиоёзувлар ‘алоҳида мутахассислар’ ёрдамида турли хил аудиоёзувлардан кесиб олиб, монтаж қилинган», дейилади ҳокимлик баёнотида.

    «Ижтимоий тармоқларга жойлаб борилаётган бу аудиоёзувлар йиллар давомида бир гуруҳ шахслар томонидан йиғиб борилганлиги, бу ишлар вилоят раҳбарининг имижига таъсир кўрсатиш ниятида пухта ўйланган режа асосида амалга оширилаётганлигини сезиш мумкин», дейилади расмий муносабатда ва мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан дастлабки суриштирув ишлари амалга оширилаётгани билдирилган.

    «Xabar.uz»нинг қайд этишича, тарқалган аудиолар «2 йил муқаддам ёзиб олингани» ҳақидаги иддаолар ҳозирданоқ шубҳа уйғотмоқда.

    «Битта мисол. Сўнгги тарқалган учинчи аудиода Шуҳрат Абдураҳмонов ‘Алишер Усмонов деган ҳооов миллиардер’ қишлоқларни обод қилиш учун Наманганга ‘50 миллион доллар пул берганиъни тилга олади. Ваҳоланки, Алишер Усмонов ўзи туғилиб ўсган вилоятга шунча ҳиммат кўрсатгани ўтган йили (икки йил аввал эмас!) маълум бўлганди», — деб ёзмоқда нашр.

    Мавзуга доир: Алишер Усмонов «Обод қишлоқ» дастурини амалга ошириш учун Наманганга 50 млн доллар ажратади

    Шунингдек, расмий баёнотда тарқалган аудио, уларнинг ҳар бирида тилга олинган ҳолат ва ҳақоратлар ҳақида лом-лим дейилмагани, овоз вилоят ҳокимига тегишли экани инкор этилмагани таъкидланган.

    Эслатиб ўтамиз, тахминан 7 ноябрда интернетда Шуҳрат Абдураҳмонов унга «сассиқ гапирган» марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган аудио тарқалганди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бу аудиоёзув икки йил аввалги эканини таъкидлаган, бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳокимликнинг бу баёнотини шубҳа остига олиб, хусусан, марҳаматлик аёлларнинг норозилиги 2020 йил октябрь ойи охирида юз берганини кўрсатиб ўтган эди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур аудиоёзувга муносабат билдираркан, бу гаплар қачон айтилгани аҳамиятсиз эканини таъкидлаб, Андижон ҳокимини «Ленин бошлаган бошқарувнинг содиқ вориси» деб атаганди.

    Мавзуга доир: Расул Кушербаев: Ҳоким ҳақорат қилса исботланмайди ёки кечирим сўралади, фуқаро танқид қилса ҳам қамалади

    Кейинроқ 14 ноябрда Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози ёзилган иккинчи аудио тарқалди. Унда ҳоким Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов иштирок этган йиғилишда вилоятда мавжуд камчиликлар ҳақида гапирмоқчи бўлган андижонлик тадбиркорларни «шакал» деб атаган.

    19 ноябрь куни Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози ёзилган яна бир аудиоёзув интернетда тарқалди. Унда вилоят раҳбари Андижонда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирган баъзи кишиларни «сассиқ» деб атаган. Ушбу хабарнинг тайёрланишига сабаб бўлган «янги аудио» аслида 2019 йилнинг июнь ойида тарқалган икки ярим соатлик эски аудиодан кесиб олинган парча экани маълум бўлди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: Ҳокимларимизда ҳам маданият йўқ. Ким уларга ҳуқуқ берди бировни ҳақорат қилишга?

    22.11.2020, 17:17   Изоҳ (0)   30809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилоятида электр энергияси таъминотида 28 соатгача узилишлар кузатилмоқда

    22.11.2020, 16:16

    «Мурожаатлар сони ошгани муаммонинг кескин кўпайганлигини англатмайди. Бир неча йил аввал вазият бундан-да оғир бўлган» — Энергетика вазирлиги

    22.11.2020, 15:18

    Тахиатош ИЭС совуқ кунларда қарийб бир ярим кун ишламай қолгани маълум бўлди

    22.11.2020, 14:36

    Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба қиз, Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди

    22.11.2020, 13:18

    Қибрайдаги хонадонда газ портлаши оқибатида уй эгаси ва унинг ўғли ҳалок бўлди (фото)

    22.11.2020, 13:02

    Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд долларга камайди

    22.11.2020, 08:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.