• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Тошкент шаҳрида ўтган навбатдаги халқаро инвестиция форумида электрон тижорат соҳасини ривожлантириш марказий мавзулардан бўлди. 

    Тадбир доирасидаги кўргазмада Ўзбекистонда фаолият юритаётган 90 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этди. Улар орасида Россиянинг йирик онлайн-савдо платформаси Wildberries ҳам бор. Компаниянинг Ўзбекистондаги раҳбари Акмал Примкулов “Дарё”га берган интервьюсида соҳадаги айрим муаммолар ва кутилмалар ҳақида гапирди.

    Халқаро электрон тижорат компаниялари учун Ўзбекистондаги инвестициявий муҳитни қандай баҳолайсиз?

    Ўзбекистон – электрон тижорат учун катта салоҳиятга эга бозор. Сўнгги йилларда бу ерда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланди. Масалан, давлат хизматлари рақамлаштирилди, махсус солиқ режимлари жорий этилди, инфратузилма ҳам ривожланди. Бу албатта мамлакатга халқаро компаниялар кириб келиши ва рақобат шаклланишига хизмат қилмоқда.

    Аммо ҳар қандай бозорда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ўзига хос тўсиқлар мавжуд. Мисол тариқасида логистика, тартибга солиш жараёнлари, божхона масалаларини айтиш мумкин. Бироқ, ҳукумат мазкур масалаларда очиқлик ва конструктив ёндашувни намоён қиляпти. Шу боис, биз мамлакатдаги инвестициявий муҳитни қулай, узоқ муддатда эса янада жозибадор деб баҳолаймиз.

    Мамлакатда аҳоли рақамли саводхонлиги етарлими? Одамлар онлайн харидларни амалга оширишга қай даражада тайёр деб ўйлайсиз?

    Республикада рақамлаштириш тез ривожланяпти. Аҳолининг 90 фоизга яқини интернетдан фойдаланади. Смартфон эса асосий харид воситасига айланяпти. Айниқса, ёшлар, оилавий харидорлар ва 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар орасида онлайн харидлар кундалик ҳаётнинг ажралмас қисми бўлиб қолди.

    Одамлар танлов кенглиги, тезлик ва қулайликни қадрлайди. Онлайн савдо хизматларига ишонч йилдан йилга ортмоқда. Айтишим керак, бу соҳамиз учун ижобий тенденциядир.

    Яқин 2–3 йилда мамлакат электрон тижорат йўналишида қандай тенденциялар муҳим бўлади?

    Менимча, бу даврда логистика, хизматлар ривожи ва трансчегаравий савдо ҳажмининг ошиши ҳал қилувчи рол ўйнайди. Wildberries Ташкент шаҳрида саралаш марказига эга. Биз уни кенгайтирдик ва пойтахтда курерлик етказиб бериш хизматини йўлга қўйдик. Яқин кунларда ушбу хизматларни вилоятларга ҳам ёйишни режалаштиряпмиз. Энг муҳим янгилик шуки, шаҳарда 180 минг метр квадрат майдонга эга йирик логистика маркази қурилишини бошламоқчимиз. Бу марказ мамлакат электрон савдо секторининг асосий таянчига айланади.

    Ҳозирда Ўзбекистон маҳсулотларининг хорижий савдоси ички истеъмолдан кўп. Бу тўқимачилик маҳсулотлари мисолида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини кўрсатади. Мамлакат экспортининг асосий йўналишлари – Wildberries фаолият юритаётган Россия, Қирғизистон, Беларусь ва Қозоғистон. Биз ҳам ушбу ўсишга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Яъни тадбиркорларга халқаро бозорларга чиқиш учун зарур инфратузилмани таклиф этяпмиз.

    Кичик ва ўрта бизнеснинг электрон тижоратга кенг кириб келиши ҳам муҳим тенденция. Бугунги кунда кўплаб тадбиркорлар маркетплейс платформаларини асосий савдо канали сифатида қабул қилмоқда. Бизнинг вазифамиз эса уларга қулай воситалар, таълим ва кўмак тақдим этишдир.

    Ўзбекистон бозорида деярли тўрт йилдан бери фаолият юритмоқдасиз. Бу даврда савдо ҳажми қандай ўзгарди?

    Мамлакатдаги фаолиятимизни 2022 йилда бошлаганмиз. Шундан буён бозор жадал ўсишни кўрсатмоқда. Wildberries платформасида Ўзбекистон маҳсулотлари савдоси бир миллиард доллардан ошди. 2024 йил якунига кўра ўсиш 61 фоизни, ассортимент кенгайиши эса 45 фоизни ташкил этди.

    Ушбу ўсишни давом эттириш учун инфратузилма ривожига жиддий инвестициялар киритмоқдамиз. Тошкентдаги саралаш марказимиз уч баравар кенгайтирилди – бугунги кунда у кунига 100 000 тагача буюртмани саралай олади. Бу эса етказиб бериш тезлигини ошириб, хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқди.

    Маълумотларга кўра, компаниянгиз Ўзбекистон тадбиркорларини халқаро бозорларга олиб чиқишда кўмаклашмоқда. Шу ҳақда ҳам маълумот берсангиз.

    Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда вилоятларда ўқув марказларини ташкил этяпмиз. Бу марказларда ишлаб чиқарувчилар Wildberries платформаси билан ишлаш тартиби, онлайн бизнес юритиш ва мавжуд воситалардан самарали фойдаланишни ўрганишлари мумкин. Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятларда ўқув семинарларини ўтказмоқдамиз. Ўтган йили 100 дан ортиқ бепул семинар ташкил этилди.

    Савдо-саноат палатаси ходимлари ҳам махсус тайёрлов курсларидан ўтмоқда. Улар кейинчалик маҳаллий тадбиркорлар учун ментор сифатида хизмат қилади.

    Бундан ташқари, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида биз “Ўсиш платформаси” дастурини эълон қилдик. Бу янги ташаббус бир йиллик ўқув ва қўллаб-қувватлов дастури ҳисобланади. Дастур иштирокчиларда савдо кўникмалари ва бизнесни ривожлантиришни, ўз навбатида ташқи бозорга чиқиш бўйича маслаҳатлар ва ҳатто йирик шаҳарлар даражасида ташқи реклама орқали маҳсулот тарғиботини ўз ичига олади.

    Электрон тижорат соҳасига энди кириб келаётган тадбиркорларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

    Энг муҳими – бошлашдан қўрқмаслик. Ҳатто битта маҳсулот билан ҳам йўлга чиқиш мумкин. Менинг шахсий маслаҳатим: идеал шароитларни кутманг – улар ҳаракат давомида яратилади. Асосийси – қатъият ва ташаббускорлик.

    1 июл, 21:00   Изоҳ (0)   1226
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда KIA ва BMW иштирокида пойга уюштирган блогерларга чора кўрилди (видео)

    1 июл, 20:30

    Спорт бўйича нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади

    1 июл, 20:26

    Ўзбекистонда ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди

    1 июл, 20:20

    “Рақамли ҳукумат” тизими таълим, тиббиёт, қурилиш ва коммунал соҳаларидан бошланади

    1 июл, 19:59

    Шавкат Мирзиёев 2–4 июль кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади

    1 июл, 19:55

    Сурхондарёда йирик ҳажмли қувур ёрилиб кетди (видео)

    1 июл, 19:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ишдаги стрессни енгишга ёрдам берадиган интерактив ўйинчоқ ихтиро қилинди

    Қўзиқорин | 29 июл, 13:58

    Қирғизистонда халқаро интернет трафигига вақтинчалик давлат монополияси жорий этилади

    Дунё | 29 июл, 13:50

    Экспертлар Путин қўриқчисининг “сирли қуроли”ни ўрганди (видео)

    Дунё | 29 июл, 13:21

    Пекинда кучли сув тошқинлари оқибатида 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 29 июл, 12:55

    Ёзда кондиционерсиз хонада ухлаб қолишга ёрдам берадиган 7 лайфҳак 

    Маслаҳатлар | 29 июл, 12:52

    “ОКМК” футболчиси Нодирбек Абдураззоқов фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 29 июл, 12:52

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28

    “Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтиради

    Спорт | 29 июл, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.