Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ойингиз, опангиз, умуман, сиздан катта инсонлар бир вақтлар кийган либослар ҳалигача сифати ва кўриниши ўзгармаган бўлса, уларни ташлаб юборишга шошилманг. Чунки ҳар қандай янгилик унутилган эскилик ҳисобланади ва бир вақтлар урфда бўлган кийим-кечакларнинг такрор урфга кириш эҳтимоли йўқ эмас. Шунинг сингари 90 йилларга хос кийиниш услуби ҳам мазкур мавсумда ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ саналади.

Чарм жакет

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Архив суратларга назар ташлаганда, онангизнинг чарм куртка кийиб тушган суратларини кўрган бўлсангиз керак. Замонасида бундай куртка юлдузлар: Вайнона Райдер, Гвинет Пелтроу ва Шеннон Доэртилар томонидан замонавий устки кийим сифатида кийилган.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

90 йилларга хос ушбу кийим бугунги кунда ҳам машҳурликка эришди ва уни мода оламининг кўзга кўринган вакиллари: Белла Хадид, Ирина Шейк, Кендалл Женнер ва Ким Кардашян ва бошқалар гардеробида учратиш мумкин. Уни исталган кийим водолазка, футболка, жемфер устидан ёки жинси ва жиддий услубдаги шим билан, узунроқ бўлса кўйлак сифатида ҳам кийса бўлади. Айниқса, кузда долзарб ҳисобланган чарм куртка билан нафақат кундалик, балки алоҳида тадбирлар учун ҳам образ яратса бўлади.

Трикотаж матодан тикилган узун либос

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

90 йилларга хос ва айни вақтда яна урфга кирган либос бир вақтлар Гвинет Пелтроу учун севимли бўлган. Ушбу либосни пошнали, қалин ботинка ҳатто спорт услубидаги оёқ кийимлар билан ҳам кийиш мумкин.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Мўйна ёқали пальто

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Кийиниш борасида ўз услубига эга эканлиги билан эътироф этилган Керолин Бессетт Кеннеди 90 йилларда сайрга кийишни ёқтирган пальтони бугунги кунда Белла Хадид ва бошқа мода ихлосмандлари томонидан кийилаётганини кўриш мумкин.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

 

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Мўйна безак сифатида енгнинг четларига тикилган модель ҳам яхши вариант, аммо ёқада, албатта, бўлиши керак. Бундай пальтоларни Lanvin ва Louis Vuitton коллекцияларида учратиш мумкин.

Кўйлак комбинация

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

90 йилларда дизайнерлар Келвин Клайн ва Жон Галяно томонидан тақдим қилинганидан кейин машҳур бўлган ушбу кўйлак бугунги кунда аввалгидек долзарб.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Jacquemus, Lanvin ва Alberta Ferretti коллекцияларида учратиш мумкин бўлган либосни бундан 25 йил аввал Гвинет Пелтроу, Кемерон Диаз ва ҳатто малика Диана зиёфат ва алоҳида тадбирларга кийишни хуш кўрган. Бугунги кунда уни ўзини ёки водолазка ва жемфер устидан ҳам кийиш, кардиган ва oversize жакет билан мослаш мумкин.

Бичими эркакларникига ўхшаган костюм-шим

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Бундай костюмни маълум мавсумнинг тренди эмас, классика деб аташ мумкин. Базавий ҳисобланган элементлардан бири бўлган костюмни ҳар бир замонавий қиз ёки аёл гардеробида учратиш мумкин.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

90 йилларда Кемерон Диаз, Жулия Роберцтс, Вайнона Рейдер томонидан севиб кийилган костюм, исталган образни ўзига хос кўрсатади. Уни водолазка ёки жемфер устидан кийиб белга камар тақиш, қалин ботинка ёки боғичли оёқ кийимга мослаб замонавий ва дидли кўринишга эга бўлиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар