Сумкалар аёлларнинг кундалик ҳамроҳи эканлиги ҳисобига ҳам у нафақат замонавий, балки универсал бўлиши керак. Куннинг иссиқ кунларидаги сумкалар совуқ тушганда долзарб бўлмай қолиши мумкин. Қиш ва совуқ мавсумда тутиш мумкин бўлган, исталган образни дидли кўрсатадиган сумкалар қайсилардан иборат эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Занжирли сумка
Занжирли сумкалар 2020 йилнинг асосий трендларидан бирига айланди, деса хато бўлмайди. Bottega Veneta бренди томонидан тақдим қилингандек кўринишга эга моделлар ҳар куни тутиш учун айни муддао.
Алоҳида тадбир ва зиёфатлар учун эса Wandler’дагидек сумкаларни танлаш тавсия қилинади.
Сумка-хобо
Ноодатий кўринишга эга бу каби сумкалар мода оламида етакчилик қилиши кутилмоқда. Қулайлиги ва шаклининг бошқаларга ўхшамагани билан мода ихлосмандларининг севимли аксессуарига айланиши аниқ.
Coperni брендидагидек ёки шакли ойни эсга соладиган Staud сумкаларига эътиборингизни қаратинг.
Кичкина, бежирим кўринишдаги сумкалар
Кичкина ҳажмли сумкалар қишга тўғри келмайди, деб ўйлаганлар янглишади.
Ушлагичи бор бўлган, ўзига хос дизайнга эга сумкалар қишки образларни янада чиройли кўрсатиши мумкин.
Изоҳ (0)