• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Узоғи билан икки йилда тўлиқ лотин ёзувига ўтишимиз керак» – Иномжон Азимов кирилл-лотин муаммоси ҳақида

    Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори Иномжон Азимов Ўзбекистонда узоғи билан икки йилда тўлиқ лотин ёзувига ўтилишини маълум қилди, деб хабар беради «Kun.uz».

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Иномжон Азимов журналистнинг лотин ёзувига тўлиқ, узил-кесил ўтиш жараёни қанча вақтни олиши тўғрисидаги саволга жавоб берган.

    «Саволингиз жуда тўғри. Икки хил ёзувда юрган биздек давлат бирор ерда бўлмаса керак. Хоҳлаган жойингиз, хоҳлаган вазирлик ва ташкилотингизга боринг, ҳамма истаганини қиляпти. Бирор-бир мантиққа тўғри келмайди. Ҳар бир давлатнинг бир тўхтамга келган ёзуви бўлиши керак.

    Фикримча, узоғи билан икки йилда биз тўлиқ, ҳамма соҳада лотин ёзувига ўтишимиз керак. Агар бу муддат юқорида айтганимиздек, яна чўзиладиган бўлса, кейин қийин бўлади.

    Қўшнимиз Қозоғистонни кўринг, улар лотин ёзувига ўтамиз деб тайёргарлик кўришди ва ҳозир деярли ҳамма ташкилотлари бу ёзувга ўтиб бўлди», — дейди марказ директори.

    Унинг сўзларига кўра, бу йўлда ёрдам берадиган куч бу – ОАВ. «Биринчи навбатда ОАВ мана мен деб чиқиши керак ва бизга ёрдам бериши керак. Улар шундай яхши ташаббус билан чиқиши керак», — дейди Азимов.

    Шунингдек, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори учинчи хил ёзув ҳам пайдо бўлгани, бу ижтимоий тармоқ ёзувлари эканлигини қайд этиб ўтган. Азимовнинг таъкидлашича, бу ёзувни кирилл ёки лотин деб бўлмайди — иккови ҳам аралаш. Шу билан бирга, у ижтимоий тармоқлардаги канал, гуруҳларни юритаётганларни одамларга нимани ўргатаётгани ҳақида масъулият билан ўйлашга чақирган.

    «Яна бир бор қайтараман, бизда бу борада ҳамма нарса тайёр ва ҳаммаси шундай кетса, балки бир йилда ҳам лотин ёзувига тўлиқ ўта оламиз. Буни кутиш керак эмас. Мана онлайн таълимга жуда узоқ тайёргарлик кўришди, лекин пандемия туфайли мажбур бўлинди ва тезда онлайн таълимга ўтилди», — дея қайд этади Иномжон Азимов.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 15 майда «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш бўйича ҳаракатлар режаси» тасдиқланган ва режа бўйича йил охирига қадар аниқ таклиф берилиши лозим эди. Кейинроқ ўзбек алифбосига қандай ўзгаришлар киритилиши ҳам маълум бўлганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда масъул лавозимга тайинланадиган шахслар учун ўзбек тилини билиш бўйича даража сертификати жорий этилади

    Маълумот учун, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йилда қозоқ алифбосини лотин ёзувига ўтказишни буюрганди. Шундан сўнг, мамлакат махсус комиссияси лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосини ишлаб чиқиш билан шуғулланишни бошлаган. Дастлаб 2025 йилгача лотин алифбосига тўлиқ ўтиш режалаштирилган эди, аммо кейинроқ ушбу муддат сурилган.

    04.11.2020, 11:34   Изоҳ (0)   19276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада МИБ авария оқибатида вафот этган шахснинг вакилига 86 млн сўм ундириб берди

    04.11.2020, 11:06

    Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта телевизор тўғри келиши маълум қилинди

    04.11.2020, 10:47

    Туркистон–Чимкент–Тошкент йўналишида тезюрар темир йўл қурилиши мумкин

    04.11.2020, 10:12

    «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди

    04.11.2020, 10:05

    Ўзбекистонда пул миқдори 50 минг долларга тенг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди

    04.11.2020, 09:45

    Самарқандда ювишга қолдирилган Gentra’ни олиб қочган «мойка» ходими ушланди. У 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

    04.11.2020, 08:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.