• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода вилоят Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўтказган тўйда камида 60 киши қатнашди. Раҳбар буни «ўзбекчилик» дея изоҳлади

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Ашур Тўхтаев 25 октябрь куни ўғлининг тўйини Бухоро шаҳридаги «Ипак йўли» тўйхонасида ўтказган, маросимда 50 дан ортиқ киши қатнашган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова хабар бермоқда.

    «Ипак йўли» тўйхонаси.

    «Ипак йўли» тўйхонаси.
    Фото: «Дарё»

    Республика махсус комиссияси 15 августдан бошлаб оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида, 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) иштирокида ўтказишга рухсат берган эди.

    28 октябрда эса Махсус комиссия 1 октябрдан тўйхоналарда тўй ўтказишга рухсат бергани маълум бўлди. Бунда, ССВ ҳузуридаги штаб аъзоси Ботир Қурбоновнинг таъкидлашича, «100—200 кишига эмас, чегараланган ҳолда, 30 кишига уй шароитида қилинган тўйни тўйхоналарда ўтказишга рухсат берилган».

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 1 октябрдан тўйхоналарда тўй ўтказишга рухсат берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда шу вақтгача бирор марта расмий ахборот берилмаган

    Бухоро вилояти Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари Ашур Тўхтаевнинг таъкидлашича, ўғлининг тўйи билан боғлиқ тараддуд 2020 йил бошида бошланган, бироқ пандемия сабабли тўй кечикиб кетган. 25 октябрь куни ўтказилган маросимда қуда томондан 15 кишидан ортиқ бўлмаган меҳмон келиши керак бўлган, бироқ тўйга келишилганидан кўпроқ меҳмон келган.

    Ашур Тўхтаев ва Эркин Жўраев.

    Ашур Тўхтаев ва Эркин Жўраев.
    Фото: «Дарё»

    «Ҳақиқатан ҳам, ташкилот раҳбари бўла туриб, хатога йўл қўйдим, тан оламан. Аслида 30 кишилик тўйда қайси бир яқинингни таклиф қилишни билмай, ҳалак бўласан, бироқ бугунги кун талаби шундай. Талабга қарамай, тўйга 50 дан ортиқ меҳмон келди. Ўзбекчилик-да, истаймизми-йўқми, қуда томондан кўпроқ меҳмон келди. Уларга ‘кет’ деб, чиқариб юбориб бўлмайди-ку», — дейди Тўхтаев.

    Маълумот ўрнида. Бухорода август ойида 150 кишилик тўй ўтказган фуқаро 4,5 миллион сўм жаримага тортилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунга ўхшаш ҳолат ой охирида Самарқандда ҳам кузатилган. Сентябрда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси тўйларга рухсат берилганидан бери карантин қоидаларига зид равишда ўтказилаётган камида 243 та (шундан 7 таси Бухоро вилоятида) маросим аниқлангани ҳақида ахборот берган эди. Биринчи карантин даврида эса тақиққа қарамай тўй маросимларни ўтказишга уринганларга нисбатан жиноят ишлари ҳам қўзғатилган эди.

    Тўй ўтказилган «Ипак йўли» тўйхонаси раҳбари Эркин Жўраев «Дарё» мухбири билан суҳбатда тўйхона 80 ўринга мўлжаллангани, вилоят Санитария-эпидемиология хизмати раҳбарининг ўғли уйланган кунда ҳам 80 кишига жой тайёрланганини маълум қилди. У, шунингдек, мухбирни маросим акс этган видеоёзувлар билан таништирган — уларда 60 чоғли одамни кўриш мумкин.

    «Ипак йўли» тўйхонасида 25 октябрь куни ўтказилган тўйдан лавҳалар.

    «Ипак йўли» тўйхонасида 25 октябрь куни ўтказилган тўйдан лавҳалар.
    Фото: «Дарё»

    «Ипак йўли» тўйхонасида 25 октябрь куни ўтказилган тўйдан лавҳалар.

    «Ипак йўли» тўйхонасида 25 октябрь куни ўтказилган тўйдан лавҳалар.
    Фото: «Дарё»

    «Ипак йўли» тўйхонасида 25 октябрь куни ўтказилган тўйдан лавҳалар.

    «Ипак йўли» тўйхонасида 25 октябрь куни ўтказилган тўйдан лавҳалар.
    Фото: «Дарё»

    «Ҳар куни кундузи битта тўй ўтказилади. Тўйхонада 80 дан ортиқ кишини жойлаштиришнинг имкони йўқ», — деди Эркин Жўраев ушбу тўйда 150 киши қатнашгани ҳақида гап-сўзларга муносабат билдираркан. У Республика махсус комиссияси томонидан тўйларда 30 дан ортиқ одамнинг қатнашиши тақиқланган бир вақтда унинг тўйхонасида ҳар куни 80 кишилик маросим ўтказилаётгани юзасидан бирор изоҳ беролмаслигини айтган.

    Эркин Жўраевнинг қўшимча қилишича, унинг тўйхонасида шу кунгача ўтказилган 80 кишилик тўйлар ҳозирча бирор муаммога сабаб бўлмаган, шунингдек, ушбу ҳолатлар юзасидан унга нисбатан жарима ҳам қўлланилмаган.

    Вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази раҳбари Қамбар Расулов «Дарё»га «Ипак йўли» тўйхонасидаги ҳолатлардан бехабар эканлигини билдириб, соҳани ислоҳ қилиш бўйича 2020 йил июль ойида қабул қилинган ҳужжатлар сабабли, вилоятдаги тўйхоналарга 30 нафардан ошмаган киши билан тўй ўтказишга рухсат берилгани бўйича тавсия хати етказилмай қолганини маълум қилди.

    Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 июлдаги фармонида Санитария-эпидемиология хизмати ташкил этилаётганлиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини тугатиш кўрсатиб ўтилган.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентча кўзбўямачилик: Тўйини Tashkent City’да ўтказган хонанда Воҳиджон Исоқов аслида жаримага тортилмаган бўлиши мумкин
    • Тўйини Tashkent City’да ўтказган Воҳиджон Исоқовга 4,5 млн сўм жарима ёзилди. «Аввалги жарима» нотўғри бўлиб чиқди

    04.11.2020, 19:25   Изоҳ (0)   41723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир кишига ўртача 16 квадрат метр уй-жой майдони тўғри келмоқда

    04.11.2020, 19:12

    Сурхондарёда Nexia 9 ёшли болани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    04.11.2020, 18:57

    Tashkent City ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин юз берди

    04.11.2020, 18:33

    Ўзбекистонда 5 ноябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    04.11.2020, 18:09

    Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси икки мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилишни таклиф қилди

    04.11.2020, 17:41

    Самарқандда Афросиёб поезди йўлига тош қўйган шахс мактаб ўқувчиси эканлиги аниқланди

    04.11.2020, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.