Тошкент шаҳрида жойлашган Tashkent City ҳудудида қурилаётган биноларнинг биридаги қурилиш жиҳозлари сақланаётган майдонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 ноябрь куни соат 15:37 да Тошкент шаҳар ФВБ диспетчерлик хизматига Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган Tashkent City’нинг 7-лотида 6 қаватли янги қурилаётган бинонинг 3-қаватида ишчи-хизматчиларнинг вақтинча фойдаланаётган омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ ёнғин ўчириш экипажи соат 15:42 да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:52 да ёнғинни тўлиқ бартараф этган.
«Ёнғин оқибатида 15 квадрат метр майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жароҳат олган ҳамда вафот этган фуқаролар йўқ», — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)