Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Nexia йўлдан ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, 2020 йил 2 ноябрь куни соат 12:20 ларда Сариосиё тумани «Нелова» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий 4Ҳ-1584 автомобиль йўлининг 10-километрида 1981 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia автомашинасида Шарғун–Сариосиё йўналишида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Ҳайдовчи ҳаракат давомида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, бола шифохонада вафот этган.
ЙҲХБ ушбу ЙТҲ сабабини ўрганиш давомида йўлда пиёдалар ўтиш йўлаги ўчиб кетгани, пиёдалар ўтиш белгиси ўрнатилмагани ва йўл тунги ёритиш чироқлари билан жиҳозланмаганини аниқлаган.
Йўл сифатига масъуллар керакли йўл белгилари ҳафта охиригача ўрнатилишини таъкидлади. Йўлнинг пиёдалар ўтиш чизиғи яқинига сунъий нотекислик ётқизилиш ишлари амалга оширилган.
Изоҳ (0)