Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сингапурнинг Breathonix компанияси олимлари COVID-19 билан касалланишни аниқлайдиган аппаратни тақдим этди. Аппарат тест натижасини бир дақиқа ичида кўрсатади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Malaysia News

Фото: Malaysia News

Маълум қилинишича, аппарат пуфланувчи трубка шаклида бўлиб, унинг бир марталик ўрнатиладиган учидан пуфлаш керак бўлади.

Қайд этилишича, 180 нафар кўнгилли иштирок этган синов натижаларига кўра, яратилган аппарат коронавирус ташхисини 90 фоиз аниқлик билан қўйган. Бунда аппарат ПЗР тестларига қараганда 70 фоиз арзон туради.

Аппаратни яратганлар ўз ихтироси учун 2021 йилнинг бошида тегишли органлардан рухсат олишга умид қилмоқда.

Сингапурлик олимлар коронавирус бор ёки йўқлигини нафас орқали бир неча дақиқада аниқлаб берадиган тест яратгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди