Ошқозон яраси ва бактериал инфекцияларни даволашда ишлатиладиган микробларга қарши препарат COVID-19 билан оғриган беморлар муолажасида ҳам яхши таъсир кучига эга экани маълум бўлди. Бу ҳақда гонконглик олимлар ўтказган тадқиқотлар хулосасига таяниб, MedicalXpress хабар берган.
Ранитидин висмут цитратининг (РВC) хусусиятлари оғмахонларда синаб кўрилди.
Қайд этилишича, тадқиқот натижаларига кўра коронавирусга чалинган кемирувчилар ўпкасидаги вирус юкламаси минг мартадан ошиқроққа камайган. Бундан ташқари препарат аҳволи COVID-19 оғир кечаётган оғмахонларда зарарланишга қарши цитокинлар ва хемокинлар даражасини камайтирган.
Олимлар РВCни ремдесивир ва бошқа потенциал дорилар билан таққослаганда селективлик юқори, индекси паст цитотокцикликка эга эканини таъкидлаган.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун «Ремдесивир» ва «Фавипиравир» дориларидан фойдаланиш бошланди
- ЖССТ коронавирусга қарши дориларнинг самарадорлиги паст эканлигини маълум қилди
- Норвегия коронавирусга қарши вакцинани бепул тарқатади
- Америкалик олимлар коронавирусни нейтралловчи дори воситасини аниқлади
Изоҳ (0)