«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
13:22, 28.10.2020 12387

Товуқ қанотларини пишлоқ ва нон ушоғи қўшиб пиширамиз

Товуқ қанотларини саримсоқли соус қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Фото: Webноде

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • товуқ қанотлари — 1кг;
  • нон ушоғи — 3-4 бўлак;
  • сариёғ — 150 гр;
  • занжабил — 3-4 см;
  • пишлоқ — 70 гр;
  • таъбга кўра туз.

Тайёрланиш жараёни:

  • Занжабилни қирғичдан чиқариб олинг.
  • Сариёғни эритинг ва қирғичдан чиқарилган занжабилни қўшиб аралаштиринг.
  • Нон урвоқларига қирғичдан чиқарилган пишлоқни қўшинг.
  • Товуқ қанотларини биринчи сариёғли аралашма, кейин эса пишлоқли талқонга булаб олинг.
  • Патнисга қандолат қоғози солинг, устига қанотчаларни териб чиқинг.
  • 180 даража қизиган печда 20 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • 20 дақиқадан кейин бошқа тарафини ўгириб, туз сепинг ва 20 дақиқага қўйинг.
  • Гарнир сифатида сабзавотлардан фойдаланинг.

Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c