Кўкат ва пишлоқ аралшмасидан тайёр бўлган «начинка»ли гумма истеъмол қилинган заҳоти оғизда эриши шубҳасиз. Болалар учун витаминларга бой бўлган егуликни, албатта, тайёрлаб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:
- Ун – 150 грамм;
- Сув – 75 грамм;
- Қуруқ хамиртуруш – 0,25 грамм;
- Шовул – 150 грамм;
- Исмалоқ – 100 грамм;
- Пишлоқ (Эдам) – 30 грамм;
- Ўсимлик ёғи;
- Туз ва зираворлар.
Иш керакли маҳсулотларни ажратиб олишдан бошланади.
Ун, сув, хамиртуруш ва туз аралаштирилиб, ўртача юмшоқликда хамир қорилади.
Кўкатлар майда тўғралади, пишлоқ эса қирғичнинг йирикроқ қисмидан ўтказилади. Сўнгра бироз ўсимлик ёғи, туз ва зираворлар билан аралаштирилади.
Тинган хамир думалоқ шаклда ёйилади. Кичик айлана шаклга бўлиб олгандан сўнг ичига «начинка» жойлаштирилади.
Гуммалар узунасига буғдой шаклида ўрилгандек тугилади.
Товада ёғ қизитилади ва гуммаларнинг тугилган томони қизаргунча қовурилади.
Кейин бошқа томонлари ҳам шу тарзда пиширилади.
Икки томони ҳам бир хилда, тик ҳолда қовуриб олинади.
Тайёр бўлган егулик кўкатлар билан безатилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)