Шамоллаш мавсумида қўй гўштидан тайёрланган таом инсон организми учун жуда фойдали ҳисобланади. Ажойиб таомнинг ҳам мазасидан, ҳам иммунитет учун фойдасидан баҳраманд бўлинг.
Керакли маҳсулотлар:
- Қўй гўшти – 150 грамм;
- Беҳи – 180 грамм;
- Пиёз – 100 грамм;
- Ўсимлик ёғи – 4 ош қошиқ;
- Таъбга кўра туз ва зираворлар.
Беҳи ўртача бўлакларга бўлинади.
Қўй гўшти ҳам бўлакланиб, товада қизиган ёғга солинади.
Енгил қовурилади.
Устидан беҳи ва пиёз солинади.
Таъбга кўра туз ва зираворлар қўшилади.
5 дақиқа давомида қовурилади ва идишларга сузилади.
Кўкатлар билан безатилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)