Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Samsung компанияси ўзининг янги флагмани — Galaxy S21’ни қувватлантиргич ва наушниксиз тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда SamMobile’га таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Samsung смартфонлари жамланмасини қисқартиришни режалаштираётгани тўғрисида дастлаб ёзда маълум бўлганди — инсайдерлар Apple’нинг шу каби режаларини эълон қилганидан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, Apple октябрь ойида янги iPhone 12 ва олдинги версиядаги «айфон»ларнинг қутисидан қувватлантиргич ва наушниклар олиб қўйилган ҳолда сотувга чиқишини маълум қилганди. Компания ўзининг бу каби қарорини экология ҳақида қайғуриш билан изоҳламоқда. Афтидан, Samsung ҳам шу каби риторикадан фойдаланади.

Миш-мишларга кўра, Samsung ўзининг янги Galaxy S21 флагманларини муддатидан олдин тақдим этади — одатда у февраль ойида ўтказиладиган MWC кўргазмасида намойиш этиларди, бироқ 2021 йилда тадбирнинг ўтказилиш санаси сурилган. Шу сабабли флагманлар декабрь ёки январь ойида намойиш этилиши мумкин.

Аввалроқ Xiaomi iPhone 12 қувватлантиргичсиз сотувга чиққани сабаб Apple’нинг устидан кулганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди