• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «61-мактаб директори вазифасига нолойиқ». Қашқадарё ҳокими синфхоналарга ўтин киритиб, жамоатчиликни алдашга уринган мактаб директори ҳақида гапирди (видео)

    Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев интернетда шов-шувларга сабаб бўлган Чироқчидаги мактаб ҳақида гапириб, қўрқинчли синфхоналарга ўтин киритиб, жамоатчиликни алдашга уринган директорни вазифасига нолойиқ деб атади. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида сўз юритилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Зоир Мирзаев.

    Зоир Мирзаев.
    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, 27 октябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинган.

    Сессияда сўз олган Зоир Мирзаев Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановга юзланиб «Нимага бор ҳақиқатни яширяпсизлар?», деган бўлса, депутатларга қарата «Нимага Чироқчидан сайланган депутатлар воқеага муносабат ҳам билдирмади?» дея куйиниб гапирган.

    Фарҳод Жуманов.

    Фарҳод Жуманов.
    Фото: «Дарё»

    «Қилманг бунақа ишни, ўтин киритиб қўйиб, бошқа қилиб. Кимга керак бунақа майнавозчилик? У — 61-мактаб директори вазифасига нолойиқ. Директорни телевидениеда, ОАВда чиқариш керак — интервью берсин. Қолган мактаб директорлари бундай кўзбўямачилик, спектакль қилмасин кейин. Бу ҳолат қолганларга мактаб бўлсин», — деди Зоир Мирзаев.

    Вилоят раҳбари сессия иштирокчиларидан 61-мактаб ҳудудидан сайланган депутат кимлигини сўраган. «Ўша ҳудуддан сайланган депутат, балки, ҳудудингизда 61-мактаб борлигини билмассиз?», — деди вилоят ҳокими.

    Сессияда иштирок этаётган депутатларнинг маълумот беришича, Шодиёр Хўжаназаров 61-мактаб жойлашган ҳудуддан вилоят кенгашига сайланган депутат бўлиб, сессияда иштирок этмаган.

    Қашқадарё ҳокими сессия давомида Чироқчидаги мактаб ҳақида ёзган ОАВ вакилларига раҳмат айтиш кераклигини таъкидлаган.

    Ҳасан Чимирзаев, 61-мактаб директори

    Ҳасан Чимирзаев, 61-мактаб директори
    Фото: «Дарё»

    «Сиз оммавий ахборот воситаларига раҳмат денг, шуни ёритиб бергани учун. Тўғри, бугун танқидий материал чиқди, эртага эрталаб ҳокимият бориб ҳал қилиб беради деган тушунчадан воз кечиш керак», деган ҳоким.

    Зоир Мирзаевнинг маълумот беришича, вилоятда 300 дан ортиқ мактаб филиаллари бўлиб, уларнинг 274 тасининг кадастр ҳужжати ҳам мавжуд эмас.

    «Яқинда биз барча туман ва вилоятнинг бюджетини тасдиқлаймиз. Шунда молиянинг одамидан ‘61-мактабга неча пул берасан, мана бу мактабга қанча берасан? Бу мактаб авария ҳолатида, бу мактабнинг ҳожатхонаси йўқ’ деб ким сўрайди. Депутатнинг шундай савол беришга ҳаққи борми ёки йўқми?», дея сўраган вилоят ҳокими.

    Фарҳод Очилов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи

    Фарҳод Очилов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи
    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чироқчидаги 61-мактабнинг қўрқинчли синфхоналарида дарс ўтилаётгани тасвирланган видео ва фотолар тарқалди. Шундан сўнг вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Чироқчи туман ҳокимлиги ҳолатни рад этиб чиқди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган қишлоқ аҳли эса ушбу синфхоналарда ўқувчиларга икки йил давомида дарс ўтилганини билдирди. Мактаб директори ҳам кейинчалик буни тасдиқлаб, дастлаб жамоатчиликни чалғитишга уринганини, ёлғон маълумот берганини тан олди.

    Мавзуга доир: Чироқчидаги мактабнинг қўрқинчли синфхоналарида ўқувчиларга 2 йил давомида дарс ўтилган. Масъуллар эса бу ерда бир кун дарс бўлганини айтганди

    27.10.2020, 21:58   Изоҳ (0)   58138
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кексалар учун туризм ойлиги, бекор қилинадиган солиқ имтиёзлари, ошириладиган маошлар — Ўзбекистонда 1 ноябрдан амалга киритиладиган янги тартиблар

    27.10.2020, 21:34

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 9 ой ичида 108 мингга кўпайди

    27.10.2020, 20:33

    Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди

    27.10.2020, 20:09

    Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида аҳоли томонидан норозилик уюштирилганига изоҳ берилди

    27.10.2020, 18:58

    Ўзбекистонда 28 октябрь куни шамол тезлиги кучаяди, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    27.10.2020, 18:34

    Ўзбекистонда истеъмолчиларга ҳали ҳам марказий иситиш тизимидан воз кечиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмаяпти

    27.10.2020, 17:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.