• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кексалар учун туризм ойлиги, бекор қилинадиган солиқ имтиёзлари, ошириладиган маошлар — Ўзбекистонда 1 ноябрдан амалга киритиладиган янги тартиблар

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 ноябрдан бир қатор янги тартиблар амалга киритилмоқда. Адлия вазирлиги мазкур тартиблар ва ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

    Ҳар йили ноябрда «Кексалар учун туризм ойлиги» ўтказилади

    Ҳукумат қарорига кўра, ноябрь ойи «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилинган.

    Ушбу тадбир доирасида ҳудудлардаги туризм инфратузилма объектлари томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирма ва акциялар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг веб-саҳифаларида эълон қилиб борилади.

    Солиқ кодекси билан берилган қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:

    Ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:
    • соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;
    • аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;
    • санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;
    Мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.

    Соғлиқни сақлаш органлари бошқарув ходимларига ҳар ойлик устама тўланади

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
    • 1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
    • 3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
    • 5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
    • 10 йилдан 15 йилгача — 1;
    • 15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
    • 20 йилдан юқори — 1,5.

    ДТМ ҳамда Бадиий академия ходимларининг маошлари оширилади

    ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,5 баравар миқдорида қўлланилади.

    Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устамалар белгиланади.

    Экспортбоп қишлоқ хўжалигимаҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш ва қадоқлаш билан шуғулланувчи тадбиркорларга маҳсулотларни хориж фитосанитария талабларига мувофиқлаштиришга амалий ёрдам бериш учун ўсимликлар карантини давлат инспекторлари бириктирилади.

    Ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳамда фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатларини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

    Божхона тизимида янгича тартиб

    Божхона тизимида қуйидагича тартиблар ўрнатилади:
    • божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади;
    • божхона назоратининг муқобил турларини қўллашни кенгайтириш орқали товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш ҳолатлари қисқартирилади;
    • Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилади;
    • транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;
    • «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубияти тадбиркорнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилади.

    Мобил алоқа операторлари учун имтиёзлар

    Мобил алоқа операторларига радиоэлектрон қурилмалар, асбоб-ускуналар ва бошқа қурилмаларни Ўзбекистонга олиб кириш рухсатномасини, сотиб олиш, ўрнатиш, лойиҳалаш ва қуриш учун рухсатнома олмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳуқуқи берилади.

    Барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Оfficer) ваколатлари юклатилади.

    Давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

    Давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш мақсадида:
    • устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда кузатув кенгашлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
    • хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланади ва чегараланади;
    • давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференсия берилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай ўзгаришлар кучга киради?

    27.10.2020, 21:34   Изоҳ (0)   77140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 9 ой ичида 108 мингга кўпайди

    27.10.2020, 20:33

    Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди

    27.10.2020, 20:09

    Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида аҳоли томонидан норозилик уюштирилганига изоҳ берилди

    27.10.2020, 18:58

    Ўзбекистонда 28 октябрь куни шамол тезлиги кучаяди, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    27.10.2020, 18:34

    Ўзбекистонда истеъмолчиларга ҳали ҳам марказий иситиш тизимидан воз кечиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмаяпти

    27.10.2020, 17:33

    Муфтий Усмонхон Алимов дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан ўрин олди

    27.10.2020, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шахматчи Гарри Каспаров давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганликда айбланмоқда

    Дунё | 26 июн, 21:20

    Дала ёнғинлари оқибатида йўқ бўлган майдонлар ҳажми қанча гектарга етгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 21:10

    Руминиянинг собиқ президентида ўпка саратони аниқланди

    Дунё | 26 июн, 21:00

    Нега биз кинодаги ёвуз қаҳрамонларни ёқтириб қоламиз?

    Лайфстайл | 26 июн, 20:50

    Тошкентда 2 тоннадан ортиқ наркотик модда ёқиб юборилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 20:42

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    Дунё | 26 июн, 20:31

    Францияда кучли момақалдироқ ва бўрон оқибатида икки киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 26 июн, 20:20

    Японияда роботлар ва сунъий интеллект хизмат кўрсатувчи янги технологик дўкон очилди

    Лайфстайл | 26 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.