Италиянинг Сардиния оролида жойлашган фермада яшил рангли кучук дунёга келди. Кучукка Писта деб лақаб қўйишган. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Reuters

Писта билан бирга дунёга келган бошқа ака-укаларининг ранги худди онасиникидек — оқ.

Яшил рангли ит жуда кам учрайди. Фермер Пистадан бошқа кучукларнинг барчасини бериб юборишга қарор қилган. Писта эса кейинчалик фермадаги қўйларни қўриқлашга ёрдам беради. Итнинг эгасини сўзларига кўра, яшилга ранг бу — умид ва омад белгиси.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Буюк Британияда ҳам яшил жунли кучук дунёга келганди.