TikTok’нинг @KalyanBrianna ники остидаги фойдаланувчиси смартфонни қўлига олиб, онасидан қочаётган болакайнинг видеоси билан бўлишди. Она дугонаси билан рақсга тушаётганида қизалоқ камераси ёниқ гаджетни олиб қочган.
Камера ёнганидан бир неча сония ўтиб, қизалоқ смартфонга яқинлашган ва уни олиб қочиб кетган. Шундан сўнг қувлашмачоқ бошланган: Она қизалоқни 10 сонияга яқин тута олмаган, бироқ охир-оқибат буни уддалаган.
Вирус каби тарқалган ролик қизчани машҳур қилиб юборди. Икки кун ичида видео 211,8 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Кўплаб фойдаланувчилар блогер-онанинг ролигини бузган қизчага юқори баҳо берган.
Аввалроқ Twitter фойдаланувчиси буви қадаҳдаги шароб тўкилмаслиги учун қилган ҳаракати туфайли набирасининг йиқилишига сабаб бўлгани тасвирланган видео билан бўлишганди.
Изоҳ (0)