• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Жалолиддинов иши»: «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўртасидаги воситачилар 550 минг еврони ўзлаштирган

    Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг «Бунёдкор»дан Москванинг «Локомотив» клубига трансфер қилиниши бўйича Eurosport нашри журналисти Димитрий Зимин тафсилотларни эълон қилди. «Дарё» қуйида ушбу тафсилотларни ўзбек тилида тақдим этади.

    Июль ойи охирларига бориб, Москванинг «Локомотив» клуби Чемпионлар Лигаси олдидан таркибни кучайтириш фонида «Бунёдкор»дан Жасур Жалолиддинов трансферини эълон қилди. Тан олиш лозим, 18 ёшли ўзбекистонлик футболчи ҳақида кўп нарса номаълум эди, у ҳақида ягона жўяли маълумот – 2019 йилда Guardian талқинига кўра 2002 йилда туғилган 60 нафар энг яхши ёш футболчилар рўйхатига киргани эди, холос.

    Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритган мутахассислар, хусусан, «Навбаҳор» собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис унинг иқтидорли йигит эканлигини айтар экан, айнан нималарга қодир эканлиги ҳақида аниқ башорат қилмаганди. Матбуотда ушбу трансфер миқдори эълон қилинганида эса у(лар)нинг оғзи очилиб қолди: номаълум ва 18 ёшли футболчи учун бир миллион евро – катта таваккал қилинган сармоя.

    Фото: Eurosport

    Фото: Eurosport

    Табиийки, бунинг ортидан Ўзбекистонда ҳам ушбу битимнинг шаффофлигига (асосли) шубҳалар пайдо бўла бошлади. Оммавий ахборот воситаларида турли хил рақамлар пайдо бўлди: «Бунёдкор» қанча олди бу трансфердан, 1 миллион, 150 минг ёки 300 минг евро? Футболчи кетишидан олдин клуб билан шартномасини бекор қилдими? Маблағнинг қанчаси «Бунёдкор»га тегди? Демак, қуйида Жалолиддиновнинг можароли трансфери ҳақида батафсил фикр юритилади.

    Белоус ва «Бешиктош» таклифи

    «Москва» футбол клубининг собиқ президенти Юрий Белоус «Бунёдкор» бош мураббийи Вадим Абрамов билан тошкентликларнинг ўқув-машғулот йиғинларида тез-тез иштирок этиб турарди. Маълумотларга кўра, у Жасурни 16 ёшидаёқ пайқаб қолган. Жасур тенгдошлари фонида яққол ажралиб турарди. Шундан сўнг у асосий жамоага жалб этилади ва бундан икки йил олдин йигитчанинг жиддий «актив» экани маълум бўлиб улгурган эди. Аммо Белоус шошилмади. У яхши билардики, 18 ёшгача фақат академиядан академияга кўчиб ўтиш мумкин. Шу сабаб у футболчининг балоғат ёшига етишишини кутди. Клуб ичидаги барча жараёнларга таъсир кўрсатадиган Абрамов орқали у футболчи борасидаги барча музокараларни ўз зиммасига олишини маълум қилди.
    2020 йилнинг 15 май куни Жалолиддинов (ниҳоят) 18 ёшга тўлди. Аммо Юрий Викторович ҳаракатни қишда бошлаб юборган ва Жасурни Россиянинг турли клубларига таклиф қилишга улгурганди. Манбаларга кўра бу ерда риторика муҳим аҳамият касб этган: «Ўзбекистонда комиссия билан 800 минг евро эвазига олиш мумкин бўлган истеъдодли йигит бор. Аммо агар рози бўлсангиз, нарх туширилиши ҳам мумкин». Шу билан бирга айнан ушбу вақтда «Бунёдкор»га «Бешиктош» мурожаат билан чиқиб, клубга 300 минг евролик (тахминан, «Бунёдкор» бюджетининг учдан бир қисми) таклиф юборади. Бироқ Абрамов эски дўсти Юрий Белоус бундан ҳам кўпроқ келтириши мумкинлигини билиб, шошилмасликка қарор қилади.

    «Локо» учун икки вариант

    Шундан сўнг эса воқеалар ривожининг кулминацияси рўй берди. Айнан туркларнинг таклифи «Локо»нинг «Бунёдкор» билан музокараларни бошлашига туртки бўлади. Москваликлардан анча катта тўловлар кутилган эди. Ишончли манбаларга кўра, «Локо»да иккита вариант мавжуд бўлган – расмий ва норасмий. Биринчиси – худди шу 800 минг еврони ташкил этса, маълумотларга кўра, бу сумма футболчининг 2022 йилгача мўлжалланган шартномасида кўрсатилган. Иккинчиси – 350 минг евро. Ушбу таклиф қуйидаги шартларни ўз ичига оларди: футболчи биринчи шартномасини бекор қилади ва 2020 йилнинг охиригача мўлжалланган ва камроқ товон пули белгиланган янги битим имзолайди. Ушбу ҳолатда клубга 350 минг евро берилади (турклардан 50 минг еврога кўпроқ), қолган маблағ эса шунчаки комиссия сифатида музокарачиларга тарқатилади.

    «Локомотив» норасмий вариантни танлади: трансферга пул тежалди, лекин катта қисми воситачиларга ўтказиб берилди. Охир-оқибат клуб 900 минг еврога яқин маблағ сарфлаган, икки манбага кўра, бу офшор компаниянинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган, Ўзбекистонга эса бунинг бор-йўғи 350 минг евроси ўтказилган, холос. Маблағнинг ярмидан кўпроғи у ёки бу тарзда музокараларда қатнашганларга берилган. Бир нечта клуб раҳбарлари билан маслаҳатлашилганида улар билвосита клубга маблағ ўтказилмаслиги унчалик ҳам ноёб ҳолат эмаслигини маълум қилди. Баъзи ҳолатларда футболчига бўлган ҳуқуқлар бир нечта юридик шахсларга тегишли бўлиб қолади, бундай ҳолатлар, асосан Лотин Америкаси футболчилари орасида учраб туради. Баъзан эса клуб эгасининг ҳисоб рақамига ҳам ўтказилиши мумкин. Шу билан бирга экспертлар Жалолиддинов учун комиссияни офшор ҳисоб рақамларига ўтказилгани тўғрисидаги маълумотдан ҳайратга тушди ва буни солиқлардан қочиш истаги билан боғлади.

    Мазкур трансфердан сўнг дарҳол «Бунёдкор» бош директор Улуғбек Мирзаев ишдан олинди ва «Жалолиддинов иши» бўйича федерация даражасида суруштирув бошланди. «Бунёдкор» собиқ раҳбари икки учрашувда қатнашиб, лига раҳбарига ўз позициясини тушунтириб берган. Унинг тушунтиришларидан барчанинг мамнун бўлганига ишониш қийин. Бироқ ушбу учрашувлардан сўнг биронта ҳам расмий баёнот берилмади. Шу билан бирга яқинда клубда жиддий молиявий муаммолар борлиги маълум бўлди: футболчилар тўрт ойдан бери маош олмаётган экан. Янги раҳбарият эса ҳозирча алоқага чиққани йўқ.

    Клуб базасидаги ҳаёт ва жамоага мослашиш

    Москвадаги манбаларга кўра футболчи клуб ихтиёрига келгач, «Локомотив» базасига жойлашган. У ерда эса Жасур ўзини унчалик ҳам қулай ҳис этмаган. Марко Николич («Локомотив» бош мураббийи) кучли легионер трансферини хоҳлаганди, аммо бунинг ўрнига унга жуда ёш йигитчани олиб келинди. Жамоа ҳам янги футболчини жиддий қабул қилмади. Трансферни амалга оширган Юрий Белоус эса бу ерда ҳеч қандай ёрдам беролмади.

    Дастлаб Жалолиддинов мавсум қайдномасига киритилди ва асосий таркиб билан машғулотларни бошлади ҳам. Ҳатто бир неча марта РПЛдан ўрин олган ўйин қайдномаларидан ҳам жой олди. Аммо аста-секин асосий футболчилар сафга қайтди ва Жасур легионерлар чеклови туфайли қайдномадан чиқариб ташланди.

    Ярим ҳимоячини «Бунёдкор»да кутишаётганди. Гап ижара ҳақида кетмоқда. Аммо клублар бу борада келиша олмади. Трансфер ойнаси ёпилган, шу боис ижара фақат Россия ҳудудида амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга «темир йўлчилар» Жасурни бошқа клубга жўнатишга унчалик ҳам жиддий киришмаган. Эҳтимол, улар уни «Kazanка»да («Локомотив»нинг фарм клуби) кўришаётгандир. Бироқ Жалолиддинов майдонга тушиш имкониятисиз қишгача асосий таркиб билан машғулот ўтказиши аниқ.

    Буларнинг барчаси «Локомотив»га 900 минг еврога тушди. Клуб раҳбарияти легионерлар чекловига тўғри келмайдиган ва майдонга туша олмайдиган футболчи учун нима сабабдан шунча маблағ сарфлаганини тушунтирса тўғри бўларди.

    «Дарё» маълумотномаси

    Жасур Жалолиддинов — 2002 йил 15 майда Навоийда туғилган. 2018 йил 2 август санасида «Бунёдкор» сафида Суперлига доирасида дебют ўйинини «Қўқон-1912»га қарши ўтказган. У дебют қилган вақтда 16 ёш 80 кунлик эди. Бу орқали у Ўзбекистон чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчига айланганди. 2019 йил октябрида The Guardian талқинига кўра, дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатида қайд этилган. 2019 йил якунларига кўра, Суперлиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. 2019 йил декабрида Италиянинг «Беневенто» клуби кўригида бўлган.

    2020 йил июль ойида «Бунёдкор»нинг ўша вақтдаги директори Улуғбек Мирзаев Жасур Жалолиддинов 350 минг евро эвазига Москванинг «Локомотив» клубига ўтаётганини тасдиқлаганди. Орада «Чемпионат» нашри «Локомотив» Жалолиддинов учун 1 миллион евро сарфлашини, маблағнинг 100 минг евроси футболчининг «Бунёдкор» билан амалдаги шартномасини бекор қилишга, қолган 900 минг евро эса Жасурнинг агентларига насиб этиши ҳақида маълум қилди. 29 июль куни эса москваликлар Жасурнинг трансферини эълон қилди. Август ойи аввалида «Бунёдкор» директори Улуғбек Мирзаев ишдан кетгани айтилди. Шундан сўнг август ойида Профессионал футбол лигаси Жасур Жалолиддинов трансферида шубҳали жиҳатлар борлигини эълон қилиб, Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат қилгани айтилди. Ушбу мурожаат натижалари ташкилот расмий сайтларида эълон қилинмади. Аммо «Championat.asia» сайти ушбу масалада Улуғбек Мирзаев барчасини клуб фойдасига ҳал этганини ва тез орада унинг ўзи нашрга интервью беришини эълон қилди. Маълумотларга кўра, «Бунёдкор» футболчилари сўнгги бор июнь ойида маош олган.

    Қайд этиш жоиз, Жасур Жалолиддинов мавсум сўнгига қадар «Локомотив» томонидан «Тамбов» клубига ижарага берилди. У янги жамоасида 7-рақам остида ҳаракат қилади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    16.10.2020, 13:16   Изоҳ (0)   23102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деулофеу: «Роналдиньо — тарихдаги энг яхши футболчи»

    16.10.2020, 11:26

    Эден Азар жароҳат сабаб «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

    16.10.2020, 11:00

    Месси, Салоҳ, Неймар ва Азар. Трансфер нархи кескин пасайиб кетган машҳур футболчилар ҳақида

    16.10.2020, 10:03

    «Бавария» йирик ғалабага эришиб, Германия Кубогининг кейинги босқичига йўл олди. Дебютант Шупо-Мотингдан дубль

    16.10.2020, 07:48

    «Спартак» Москва «Челси» футболчиси Виктор Мозес трансферини эълон қилди

    16.10.2020, 01:33

    #Instasurat: Коронавирусни енгган Мане, «Реал» футболчиларини кутаётган Зидан, Обамеянг ва унинг дўсти

    15.10.2020, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди



    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путин иштирокидаги саммитни режалаштириш ҳақида кўрсатма берди

    Дунё | 23 май, 08:15

    Зеленский Россия билан “1000 га 1000” форматида асирлар алмашинуви бўйича йиғилиш ўтказди

    Дунё | 23 май, 07:40

    Калифорнияда самолёт қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди

    Дунё | 23 май, 07:10

    Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 23 май, 00:13

    Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 22 май, 23:50

    Дензел Вашингтон Канн кинофестивалида фотограф билан жанжаллашди

    Лайфстайл | 22 май, 23:40

    Буюк британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга келади

    Ўзбекистон | 22 май, 23:30

    Таиланд суди собиқ бош вазирга 305 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади

    Дунё | 22 май, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.