• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўтган тўққиз ой ичида товарлар ва хизматлар нархи қанчага ошгани маълум қилинди

    Ўзбекистонда январь—сентябрь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 6,3 фоизга ошди. 2019 йилнинг сентябрь ойигача нисбатан олинса, товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиши 11,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу йилнинг январь—сентябрь ойлари давомида нархларнинг энг кўп ўсиши апрель ойига тўғри келди (1,7 фоиз), нархларнинг умумий пасайиши, яъни дефляция ҳолати июнь (-0,2 фоиз) ва июль (-0,3 фоиз) ойларида кузатилди.

    Товарлар ва хизматлар асосий гуруҳлари кесимида қараб ўтсак, январь—сентябрь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари 3,1 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 2,1 фоизга, хизматлар 1,1 фоизга ошди. Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар, шунингдек, хизматлар нархларининг ўсиши мос равишда 7,5 фоиз, 2,8 фоиз ва 1,4 фоизни ташкил этди.

    Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши

    Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг энг кўп ўсиш ҳолати апрель ойида кузатилди (1,4 фоиз) ва нархларнинг пасайиши июнь (-0,5 фоиз) ва июль (-0,6 фоиз) ойларига тўғри келди.

    Озиқ-овқат маҳсулотлари алоҳида гуруҳларга бўлинади: нон маҳсулотлари; гўшт, парранда гўшти ва балиқ; сут маҳсулотлари; мевалар, сабзавотлар ва картошка; шакар, чой ва бошқа маҳсулотлар; тухум; ёғ ва мойлар; алкоголсиз ичимликлар; спиртли ичимликлар.

    Бу йилнинг январь—сентябрь ойларида нон маҳсулотлари нархлари ўсишининг энг юқори даражаси апрелда қайд этилиб, ушбу гуруҳ товарлари нархлари ўртача 4,3 фоизга кўтарилган. Ушбу гуруҳ нархларининг январь—сентябрь ойлари давомидаги ўртача ойлик ўсиш суръати 1,4 фоизни ташкил этди.

    Гўшт, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотлари нархларининг ой давомидаги юқори ўсиши сентябрда (3,8 фоиз), паст суръатларда ўсиши эса январь, июнь ва июль ойларида қайд этилган (0,4 фоиздан). Гўшт маҳсулотлари нархлари ой давомида ўртача 3,8 фоизга (йил бошидан 14,2 фоиз) қимматлашди.

    Бу йилнинг январь—сентябрида мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг ой давомидаги юқори ўсиши апрелда (6,6 фоиз), пасайиши эса июнь ойида (-8,4 фоизга) қайд этилган. Сентябрь ойида гуруҳ нархларининг ўсиш суръати 3,0 фоизнини ташкил этди. 2020 йилнинг сентябрь ойида ушбу гуруҳ маҳсулотларидан анор (15,5 фоиз), карам (14,1 фоиз), шафтоли (14,2 фоиз) ва банан (14,0 фоиз) нархлари сезиларли даражада қимматлашди. Шу билан бир қаторда, помидор (-6,4 фоиз), булғор қалампири (-6,3 фоиз), лимон (-6,1 фоиз), олма (-1,4 фоиз) нархларининг арзонлашганлиги қайд этилди.

    Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши

    Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг энг кўп ўсиш ҳолати сентябрь ойида кузатилди (0,4 фоиз) ва нархлар ўсишининг энг кичик қиймати январь ойига (0,1 фоиз) тўғри келди.

    Ноозиқ-овқат маҳсулотлари алоҳида гуруҳларга бўлинади: кийим-кечак; оёқ кийим; мато ва йигирилган иплар; маиший тўқимачилик маҳсулотлари; маданий моллар; қурилиш материаллари; дори-дармонлар; шахсий гигиена маҳсулотлари; автомобиллар учун ёқилғи; асосий маиший маҳсулотлар ва электр жиҳозлари; тамаки маҳсулотлари; заргарлик буюмлари; ювиш ва тозалаш воситалари; шахсий транспорт.

    2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг ўртача ойлик ўсиш суръати 0,6 фоизни ташкил этди. 2020 йилнинг сентябрида ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг асосий гуруҳлари орасида нархларнинг ой давомида ўсиши бўйича етакчи ўрин автомобиллар учун ёқилғи нархларига тегишли бўлиб, бунда нархларнинг 3,4 фоизга ўсиши кузатилган.

    Хизматлар нархларининг ўзгариши

    Хизматлар нархларининг энг кўп ўсиш ҳолати март ва май ойларида кузатилди (0,2 фоиздан), қолган ойларда нархларнинг ўсиши 0,1 фоиздан бўлди.

    Хизматлар алоҳида гуруҳларга бўлинади: маиший хизматлар; уй-жой коммунал хизматлари; йўловчи ташиш транспорти хизматлари; алоқа хизматлари; маданият муассасалари хизматлари; спорт хизматлари; дам олиш хизматлари; тиббий хизматлар; таълим хизматлари.

    Жорий йилнинг сентябрь ойида тарифларнинг ўсиши бўйича етакчилик йўловчи ташиш транспорти хизматларига тегишли бўлиб, нархлар ой давомида 1,6 фоизга, шу жумладан, ҳаво транспорти 0,9 фоизга, темир йўл транспорти 0,3 фоизга, автомобиль транспорти хизматлари 2,1 фоизга қимматлашди. Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида, мамлакатнинг давлат олий таълим муассасаларида шартнома асосида кундузги ўқиш учун таянч тўлов миқдорига чегирмалар қўлланилганлиги таълим соҳасидаги хизматлар умумий нархларининг ўртача 2,3 фоизга пасайишига олиб келди.

    Умумий ҳисобда, бу йилнинг январь—сентябрь ойларида нархларнинг ўсиши бўйича етакчи поғоналарни давлат мактабгача таълим ташкилоти хизматлари (15,2 фоиз), дам олиш (8,8 фоиз), маиший хизматлар (8,3 фоиз), шунингдек, йўловчи ташиш транспорти хизматлари (8,0 фоиз) нархлари банд этди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон марказий деҳқон бозорларидаги айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди

    15.10.2020, 06:07   Изоҳ (0)   13107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда бир фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинаётгани акс этган видео бўйича изоҳ берилди

    14.10.2020, 23:44

    Ўзбекистонда солиқ идоралари пластик карталардаги пул маблағлари айланмасини кузатиши мумкин

    14.10.2020, 23:13

    Россия Истанбулда одам ўлдиришда айбланаётган ўзбекистонликни Туркияга топширди

    14.10.2020, 22:45

    Ғофуржон Мирзаев Сардоба фожиаси жабрланувчилари уй олиш билан боғлиқ муаммолар бўйича қаерга мурожаат қилиши кераклигини айтди

    14.10.2020, 22:29

    Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш шохобчаларини очишга рухсат бериш таклиф қилинди

    14.10.2020, 21:58

    Шавкат Мирзиёев 2020 йилда Жанубий Корея президенти билан онлайн саммит ўтказади. Хитой раисининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

    14.10.2020, 21:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.